03:55 Туғсам бўладими? | |
Савол: Ассалому алайкум! Эрим билан келишиб яна бир фарзанд кўрмоқчимиз. Тиббий кўрикдан ўтдим, Гемоглабин 113 экан. Чап тухумдонимда озгина шамоллаш аниқлангач, даволандим. Вазним 45 кг. Шу холатимда фарзанд кўрсам бўладими? Жавоб: Аввало ушбу кўрсаткичлар ҳомиладор бўлишингизга яъни туғишингизга монеълик қилмайди. Аммо қуйидагиларни бартараф этсангиз, келажакда фарзандингиз соғлом бўлиши муқаррар: 1. Сиздаги тухумдон шамоллаши, албатта эрда ҳам гўёки “арзимас” ҳали безовта хазон.ру сайтидан олинган қилмайдиган яллиғланиш дардидан далолат бўлиши мумкин. Давони эрингиз ҳам олиши шарт. 2. Вазнингиз енгил зеро, сизнинг вужудингизда бўлғуси фарзанднинг ҳаққи борлигини унутманг. 3. Гемоглабиннинг деярли меъёрдаги эканлиги онанинг буткул соғлом эканлигидан далолат эмас. Шу боис, ўзингизни муфассал кўрсатиб, даъволатганингиз маъқул. Зеро, мукаммал соғлиқ – баркамол фарзандга пойдевор бўла олади. Manba: Hazon.Ru | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama