01:29 Жинсий алоқа вақтидаги нопоклик | |
Савол: ассалому алайкум. Саволим уятли (узр сўрайман!). Лекин, билмаганим учун сўрашни жоиз деб ўйладим. Эркак киши аёлига жинсий яқинлик қилганида аёлини тўла қониқтириш учун қўллари билан авратига тегса, уни мастурбация қилса бўладими? Жавоб: ва алайкумус салом. Мусулмон эркак ўз хотинининг барча аъзоларига қараши, ҳатто фаржини қўли билан ушлаши жоиз. Бунга ҳеч қандай монеълик йўқ. Сабаби хотини унинг нафсини қондириш воситасидир. Эркак ҳам аёли учун худди шундай. Аммо жинсий алоқа вақтида эркак бармоғини аёлининг фаржига тиқиши нафақат шариат, балки ҳар қандай соғлом инсон табиати қабул қилмайдиган нарсадир. Чунки покиза бармоқни фарж ичига тиқиш эркакнинг ожизлигига, бошқа тарафдан нопок ишдан тап тортмаслигига далолат қилади. Бармоқ уни айтилган жойга тиқиш учун берилмаган одамга. Балки бу ишни бажариш учун эркаклик аъзоси бор. Асл эркак бундай ишни қилишни ўзига ор деб билади ва жинсий қувватини кучайтириш ҳаракатида бўлади (албатта, ўз хотини учун). Агар жинсий қувват кучли бўлса, бармоқни ишга солишга ҳожат қолмайди! Илгари “эркак аёлининг жинсий аъзосига қараса бўладими?” каби саволлар бериларди. Аммо ҳозирги авлод вакиллари “жинсий аъзони ўпиш мумкинми”, “у ерга бармоғини тиқса бўладими?” каби саволлар билан мурожаат қилмоқдалар. Бу маънавий савиянинг қай даражада пастлашиб бораётганини кўрсатади. Бу асли йўқ ва бузғунчи ғояларга асосланган оммавий маданият таъсиридир. Ёшлар турли фаҳш фильм ва очиқ роликларни кўриб, мана шундай нопок ишларга хоҳиш билдирмоқдалар. Бу жуда аянчли ҳолат! Сиз айтган иш рухсат бериладиган бўлса, аёллар учун истимнога йўл очилади, кейинчалик у эркак закаридан кўра бармоқни афзал билиши хавфи бор. Яна бу ишни қилган “эркак” нопок ишлардан ҳазар қилмасликка одатланади. Хуллас, сиз сўраган ишнинг зиёнлари кўп. Уларни санайверсак, уятдан қалам синиб кетади. Хуллас, эр ва хотин ўртасидаги нозик муносабат вақтида ҳам мўминнинг либоси бўлган ҳаёни унутмаслик, поклик ва тиббий саломатлик ҳақида ҳам ўйлаш мақсадга мувофиқдир. Зеро инсон ҳайвон эмаски, нима қилиб бўлса ҳам шаҳватини тўла қондириш ҳақида ўйласа!!! | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama