01:48 Оғизга яқинлик қилиш | |
Савол: эр аёлининг оғзига яқинлик қилса ва бўшанса бўладими? (Бу савол бир аёл тарафидан берилган ва унинг жавобини жуда истиҳола билан келтирмоқдамиз! – таҳририят). Жавоб: бисмиллаҳ, валҳамду лиллааҳ! Бу саволни беришнинг ўзи жуда уятли. Банда ҳайвон эмаски, нима қилиб бўлса ҳам нафсини қондиришни ўйласа! Ҳазрати инсон боласи поклик нима, ҳалол ва ҳаром нималигини ажратиб олиши, бавл, мазий, вадий ва маний каби нарсалар нопок экани, булар оғиз у ёқда турсин, ҳатто қўл ва либосни ҳам кир қилишини тушуниб етиши керак. Сўнгги вақтларда мана шу каби саволлар жуда кўпайиб қолди. Назаримизда, бунинг асосий иккита сабаби бор. Булар: 1. Турли фаҳш ишлар тасвирланган киноларни кўриш ва улардан “илҳомланиш”. Бу иш мусулмон банда учун ҳаромдир. Аллоҳ ва охират кунига имон келтирган банда бундай нарсалардан узоқ юриши керак. Жинсий муомалада ғайридин Европа халқларига кўр-кўрона тақлид қилаётганлар охиратдаги оқибатлари ҳам уларникига ўхшаб қолишидан қўрқсинлар!!! 2. Баъзи “муфтий” ва “олим”ларнинг бу иш жоизлигига фатво бераётгани. “Мухлис.уз” сайтига бир савол келди. Унда: “Фалон сайтда бу иш жоизлиги айтилибди. Сиз шунга нима дейсиз?” дейилган. Нима ҳам дердик, бу каби ишлар диннинг фақат зоҳирига эътибор бериш ё шариат моҳиятини тўлиқ тушуниб етмаслик оқибатида келиб чиқади. Биз ана шундай кишилар фатвосини ўрганиб чиқдик. Улар эр-хотин бир-бири билан қандай усулда бўлмасин жимоъ қилиши мумкин экани, фақат орқа тарафдан жинсий алоқа қилишдан ва ҳайз вақтида қўшилишдан тийилсалар кифоя қилишини, шариатда оғизга яқинлик қилишдан қайтарилмаганини айтадилар. Ўша “фатво” эгаларига кўра, зикр қилинаётган иш эр ва хотиннинг шаҳвати қўзғалишига, ораларидаги муҳаббат янада зиёда бўлишига сабаб бўлса, бу ишнинг кароҳати йўқ экан. Яна улар оғизга жинсий алоқа қилишга рухсат бериб туриб, ортидан “лекин манийни оғизга чиқариш ҳаромдир”, деб огоҳлантириб ҳам қўядилар! Бу баъзи ақли ноқис, илм моҳиятидан маҳрум кимсалар гапидир. Аммо Исломнинг туб моҳиятини тўлиқ англаб етган кишилар эр аёлининг оғзига жинсий яқинлик қилиши мумкин эмаслиги, сабаби оғиз билан таом ейилиши, ичимлик ичилиши, Қуръон ўқилишини таъкидлашган. Аслида бу каби савол- жавоблар мусулмон бандалар учун жуда уятли ва ачинарлидир... Биз сайтга шу мавзуда келган саволларга қисқа жавоб бериш билан кифояланаётгандик. Аммо масала чуқурлашиб бораётгани, кўпчилик Ғарб жинсий “одоблари”га эргашиб кетаётганини ҳисобга олиб, бу борада бироз тўхталиб ўтишни, “шариатда эркак аёлининг оғзига жинсий яқинлик қилишдан қайтарилмаган”, деб айтаётганларга баъзи далилларни ҳавола қилишни лозим топдик: 1. Закарнинг ташқи тарафи покиза бўлса, унга қўлнинг бехосдан тегиб кетиши таҳоратни кетказмаслиги маълум. Бу ҳақида бир қанча ривоятлар келган. ﻋَﻦْ ﻗَﻴْﺲِ ﺑْﻦِ ﻃَﻠْﻖٍ ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻴﻪِ ﻃَﻠْﻖِ ﺑْﻦِ ﻋَﻠِﻲٍّ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺪِﻣْﻨَﺎ ﻋَﻠَﻰ ﻧَﺒِﻲِّ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻓَﺠَﺎﺀَ ﺭَﺟُﻞٌ ﻛَﺄَﻧَّﻪُ ﺑَﺪَﻭِﻱٌّ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﻳَﺎ ﻧَﺒِﻲَّ ﺍﻟﻠﻪِ ﻣَﺎ ﺗَﺮَﻯ ﻓِﻲ ﻣَﺲِّ ﺍﻟﺮَّﺟُﻞِ ﺫَﻛَﺮَﻩُ ﺑَﻌْﺪَ ﻣَﺎ ﻳَﺘَﻮَﺿَّﺄُ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﻫَﻞْ ﻫُﻮَ ﺇِﻻَّ ﻣُﻀْﻐَﺔٌ ﻣِﻨْﻪُ ﺃَﻭْ ﻗَﺎﻝَ: ﺑَﻀْﻌَﺔٌ ﻣِﻨْﻪُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ. Қайс ибн Толқ отаси Толқ ибн Алидан ривоят қилади: “Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бордик. Шунда бадавийга ўхшаш бир киши келиб, “эй Аллоҳнинг Пайғамбари, киши таҳорат қилганидан кейин закарини ушлаши ҳақида нима дейсиз”, деб сўраганида, у зот: “У (закар инсоннинг) бир парчаси ёки бир бўлаги, холос”, дедилар” (Абу Довуд, Термизий, Насоий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва Дорақутний ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). Ривоятда айтилаётган бадавий сифат киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан закарни ушлаш билан таҳорат синадими, деган маънода сўраганида, у зот закар одамнинг бир парча гўшти, уни бехосдан ушлаш ёки тегиб кетиш билан таҳорат синмаслигини баён қилдилар. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama