01:49 Аёл қўли билан эрини истимно қилса бўладими? | |
Савол: аёл эрининг манийсини тушириши мумкинми? Жавоб: бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ, вас-солату вас-саламу ъала росулиллаҳ! Жумҳур уламоларга кўра, эр ўз закарини ўйнаб истимно қилиши ҳаромдир. Аммо (saboq.org saytidan olingan) аёлининг қўли билан маний чиқаришида бирон кароҳат йўқ, дейилади. Бунга қуйидаги оят далил қилинади: “Улар авратларини (ҳаромдан- зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларидаги чўриларидангина (сақламайдилар). Бас, улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (яъни, зино ва Ислом шариатида ҳаром қилинган бошқа нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир” (Мўминун, 5-7). Ушбу оятга кўра, мусулмон банда фақат никоҳидаги хотини ё бўлмаса чўриси билангина жинсий алоқа қилиши жоиз. Бундан бошқаси ҳаддан ошиш саналади. Жинсий муомала бобида ҳаддан ошган бандалар маломат қилинади. “Иқнаъ” китоби муаллифи: “Эркак ўз хотинидан хоҳлаган вақтида ва истаган суратда ҳузурланиши жоиз. Фақат олд тарафдан келиш шарти билан. Шунингдек, эр хотинининг қўли билан истимно қилса бўлади”, деган. Ибн Ҳажар Ҳайтамий “Туҳфатул-муҳтож”да: “Эркакнинг ўз қўли билан hazon.ru saytidan olingan жимоъсиз ҳолда истимно қилиши ҳаромдир. Аммо хотинининг қўли билан маний чиқариши мубоҳдир”, деган. Демак, эркак ўз қўли билан маний чиқариши кўпчилик уламолар томонидан ҳаром дейилган. Аммо аёли қўли билан маний чиқариши жоизлиги айтилган. Бироқ бу ҳам тарғиб қилинадиган иш эмас. Фақат зарурат юзасидан бўлади (баъзи ҳанафий ва шофеъийлардан эркакнинг аёли қўли билан истимно қилиши макруҳ экани нақл қилинган). Валлоҳу аълам! | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama