23:05 Уйланишнинг шаръий ҳукми | |
Шариатда уйланишнинг ҳукми киши жисмоний қуввати, оила мустаҳкамлигини уддалаши ва бошқа омилларга кўра беш хил бўлади. Булар: 1. Фарз. Уйланишга, оилани боқишга имкони бор ва хотинга зулм қилмайдиган, эркаклик бурчини адо қила оладиган, уйланмаса, зинога қўл уриши аниқ бўлган, зинодан сақланишнинг бошқа йўлларини топа олмаган кишининг уйланиши фарз. Бундай кишилар уйланмай юрсалар қаттиқ гуноҳкор бўладилар. 2. Вожиб. Уйланишга ва оиласини боқишга лаёқатли, хотинга зулм қилмайдиган, уйланмаса, зинога қўл уриш хавфи бор кишилар уйланиши вожиб. Бундай кишилар ҳам уйланмасалар гуноҳкор бўладилар. 3. Суннат. Уйланмаса ҳам ўзини зинодан сақлай оладиган, уйланса, оилани боқишга ва хотинига зулм қилмасликка қодир кишиларнинг уйланиши суннат. Бундай кишилар улансалар савобга эришадилар. 4. Ҳаром. Уйланса, хотинини боқа олмайдиган, жинсий алоқага лаёқатсиз, оилада адолат қила олмайдиган кишиларнинг уйланиши ҳаром. Сабаби бу билан аёлларга зулм қилинган бўлади. Жинсий алоқага қодир, аммо уйланишга маблағи йўқ йигитларга қодир бўлгунларига қадар рўза тутиш тавсия этилади. Агар бир кишида никоҳ ҳукмининг фарз ва ҳаром бўлиши жамланиб қолса, яъни, унда бир тарафдан жинсий лаёқат, зинога кетиш хавфи, иккинчи тарафдан оилани боқа олмаслик, хотинига зулм қилиш, адолат ўрната олмаслик каби сифатлар қарама-қарши келиб қолса, ҳаром устун бўлади. Сабаби шариат қоидасига кўра, ҳалол билан ҳаром жамланиб қолса, ҳаром устун келади. 5. Макруҳ. Уйланса, хотинини боқа олмаслик, эрлик бурчини адо қила олмаслик, жинсий алоқага ожизлик ёки хотинига рағбат қилмаслик эҳтимоли кўпроқ бўлган кишиларнинг уйланиши макруҳ. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama