23:07
Талоқ турлари

Талоқ икки хил бўлади. Булар
сунний талоқ ва бидъий талоқ.
1. Сунний талоқ.
Қуръони карим ва суннатга
мувофиқ ажралишга сунний
талоқ дейилади. Бунда эркак
ва аёл ўртасида жинсий алоқа
бўлган бўлса, ҳайздан кейин
бир талоқ бериши, жинсий
муносабат бўлмаган бўлса,
бир марта талоқ бериши
сунний талоқдир. Бу ражъий
талоқ бўлади.
Сунний талоқнинг учта шарти
бор:
– ҳайз ичида бўлмаслиги;
– ҳайздан поклангач, жинсий
муносабат қилмаган бўлиши
керак;
– фақат бир марта талоқ
қўйиши керак.
Сунний талоқнинг бир қанча
ҳикматлари бор. Биринчидан,
киши талоқ қилишдан олдин
ўйлаш имконига эга бўлади.
Хотинини талоқ қилмоқчи
бўлган одам бир поклик
ҳолида бир талоқ беради,
иккинчи талоқни бергунча
кутади, бир муддат айрилиққа
сабр қила олмаслигини билиб,
пушаймон бўлса, яна хотинига
қайта олади. Шу билан
ортиқча ташвиш ва
оворагарчиликдан қутулади.
2. Бидъий талоқ.
Суннатга зид бўлган талоқ
бидъий талоқдир. Хотинга
ҳайз ҳолида ёки покланиши
билан жинсий муносабатда
бўлиб ёки бир поклик
муддати ичида биттадан
ортиқ берилган талоқ бидъий
талоқ бўлади. Бидъий талоқ
тушса ҳам, уни қилган эр
гуноҳкор бўлади.
Қайтиб уйланиш жиҳатидан
талоқ ражъий ва боин
талоқларга бўлинади.
1. Ражъий талоқ.
Эркак хотинига “сен
талоқсан”, “сени қўйдим”,
“бошинг очиқ”, деса бир
ражъий талоқ тушган бўлади.
Ражъий талоқда эр идда
ичида хотинига қайтиш
ҳуқуқига эга. Қайта никоҳсиз
ҳам турмуш давом этаверади,
қайтадан маҳр бериш ва
никоҳни янгилаш шарт эмас.
Ражъий талоқда гувоҳсиз
хотинига қайтиш мумкин
бўлса-да, аммо гувоҳ
шоҳидлигида қайтиш
мандубдир.
Ражъий талоқда эр хотинига
қайтмасидан олдин аёлнинг
иддат вақти ўтса, бу талоқ
боинга айланади.
2. Боин талоқ.
Боин талоқ эр ва хотиннинг
қатъий ажралишидир. Бунда
оила бузилади. Қуйидаги
ҳолатларда боин талоқ
тушади:
– киноя ёки муболаға билан
қаттиқ сўзлар билан ажралиш;
– хотиннинг истагига кўра
бирон бадал эвазига келишиб
ажралиш.
– учинчи талоқ ҳаққини
қўллаган бўлиш.
Боин талоқ икки хил бўлади:
кичик боин талоқ ва катта
боин талоқ.
Бир ёки икки марта талоқ
бўлса, кичик боин талоқ
бўлади. Бунда икки тараф
розилиги ва икки гувоҳ билан
никоҳ янгиланиши мумкин.
Ражъий талоқда бўлгани каби,
фақат эрнинг пушаймонлиги
ва қайтиши етарли бўлмайди.
Талоқ учта бўлса, катта боин
талоқ бўлади. Бунда аёл эрга
ҳаром бўлади. Биргаликдаги
турмушлари тугайди. Шу сабаб
талоқ масаласига масъулият
билан ёндашиш, афсус-
надоматга сабаб бўладиган
ишлардан узоқ бўлиш лозим.
Ҳукм жиҳатидан талоқ
қуйидаги турларга бўлинади:
1. Мубоҳ.
Ҳар қанча ҳаракатдан кейин
ҳам эр ва хотин бир-биридан
нафратланадиган даражага
бориб етса, ажралиш
мубоҳдир.
2. Мустаҳаб.
Иффатсиз ва дину диёнатсиз
жуфтдан ажралиш мустаҳаб.
Намозини, рўзаси ва бошқа
фарз ибодатларини тарк этган
хотинни талоқ қилиш
мустаҳаб.
3. Вожиб.
Эр ва хотин жинсий тарафдан
ожиз бўлса, улардан бири
фаҳшга алоқадар ҳатти-
ҳаракат қилган бўлса ёки
юқумли касалликка чалинган
бўлса, ажралиш вожиб.
4. Макруҳ.
Камчилиги бўлмаган жуфтдан
заруратсиз ажралиш
таҳриман макруҳдир.
5. Ҳаром.
Суннатга мувофиқ бўлмаган
ажралиш ҳаромдир.
Унутмаслик лозимки, ҳалол
қилинган, рухсат этилган
ишлар ичида Аллоҳ учун энг
ёқимсизи айнан талоқдир.
Просмотров: 1952 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 4.0/1
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан сайтимизни Топдингиз?
Всего ответов: 112
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama