23:24 Боин талоқдан кейинги ҳаёт | |
Савол: ассалому алайкум, менда бир савол бор эди. “Оила ва никоҳ” саҳифасини ўқиб чиқдим. Унда катта боин талоқдан кейин эр-хотин бирга яшаши учун нима қилиши айтилмаган экан ёки умуман бирга яшаш мумкин эмасми? Жавоб: бу ерда ҳаммаси баён қилинган. Муҳтарам ўқувчимиз тушунмаганлар. Ўша мақолада “Боин талоқ икки хил бўлади: кичик боин талоқ ва катта боин талоқ. Бир ёки икки марта талоқ бўлса, кичик боин талоқ бўлади. Бунда икки тараф розилиги ва икки гувоҳ билан никоҳ янгиланиши мумкин. Ражъий талоқда бўлгани каби, фақат эрнинг пушаймонлиги ва қайтиши етарли бўлмайди. Талоқ учта бўлса, катта боин талоқ бўлади. Бунда аёл эрга ҳаром бўлади. Биргаликдаги турмушлари тугайди. Шу сабаб талоқ масаласига масъулият билан ёндашиш, афсус- надоматга сабаб бўладиган ишлардан узоқ бўлиш лозим”, дейилган. Демак, боин талоқ бир ёки икки марта бўлса, эр ва хотин хоҳласалар, икки гувоҳ иштирокида никоҳларини янгилайдилар. Агар боин талоқ учтага етса, хотин бошқа эрга тегиб, у билан ҳаёт кечириб, сўнг талоқ қилинган ҳолдагина аввалги эрига никоҳланиши мумкин бўлади. Уч талоқдан кейин, юқоридаги шартни бажармагунча, эр ва хотин бир-бири билан яшаши мумкин эмас. Шу сабаб “талоқ”, деган сўзни айтишга жуда эҳтиёт бўлиш керак. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama