23:36 Никоҳга психологик жиҳатдан етуклик | |
Шахснинг психологик етуклилиги дейилганда, биринчи навбатда, унинг турли ҳаётий вазиятлар ва шароитларни ҳушёр баҳолай олиши назарда тутилади. Бу ҳушёрлик амалийлик, воқеъликни тўғри баҳолай олиши, шахсда ўзининг ютуқ ва камчиликларини, билим, малака ва қобилиятини етарлича объектив баҳолай олишда ҳам намоён бўлиши керак. Афсуски, кўп ёшлар ўз қобилиятларини ортиқча баҳолаб, олдиларига эришиб бўлмайдиган жуда кўп мақсадларни қўядилар. Айниқса оилавий ҳаётни тасаввур қилиш, унда ўз ўрнини баҳолаш масаласида ёшларимиз кўпроқ хатога йўл қўядилар, ўзларига ортиқча баҳо берадилар. Уларда оилавий ҳаётдан мумкин бўлганидан кўпроқ нарсани кутиш ҳоллари кузатилади. Натижада муваффақиятсизликлар, пушаймон бўлишлар, асаббузарликлар юзага келади. Психологик етук шахс эса, аксинча, ўз олдига эришиши муқаррар бўлган, бунга имкониятлари етарли бўлган мақсадларни қўяди, ўз ҳаёт йўли ва унга эришиш воситаларини тўғри баҳолай олади. Бундай шахс ўз ҳиссиёти, кечинмаларини етарлича назорат қила билиши билан ажралиб туради. Психологик етуклик ўзга шахсларнинг хоҳиш- истаклари, кечинмаларини тушуниш билан маълум даражада боғлиқ. Бу ўз навбатида мулоқотнинг, ҳамкорликнинг яхши йўлга қўйилишига, оилада, турли гуруҳларда гормоник муносабатларнинг ўрнатилишига имкон беради. Турли ёшдаги, мансаб, лавозим, тоифадаги одамлар билан, қизиқиши, одати, таъби, турмуш тарзи мутлақо бошқача бўлган одамлар билан эркин ва мантиқли муносабатда бўла олиш шахс психологик етуклигининг асосий хусусиятларидан биридир. Ёшлар оила қураётганларида бу хусусиятлар муҳим ҳисобланади. Албатта бундай қобилиятлар бир кунда шаклланмайди. Улар ҳаёти давомида унга берилган тарбия таъсирида аста- секинлик билан шаклланади. Психологик етуклик, шахс хулқини турли яшаш шароитларига мослашувчанлигида ифодаланади. Психологик етуклик шахснинг бошқаларга нисбатан бўлган ижобий муносабатлари: ҳамкорлик, ҳамфикрлик, ғам-ташвишга шерик бўла олиш, ўзаро ёрдам кабилар тарзида намоён бўла оладиган маънавий сифатларнинг таркибий жиҳатларини ўзида бириктиради. Психологик етукликнинг муҳим мезонларидан бири шахсда оилавий муаммоларни адолатли ҳал этишга хизмат қилувчи ўз мустақил фикри, қараши, мавқеъи бўлиши, зарур бўлганда оила манфаатида ўз қарашларини ота-онаси олдида одоб доирасидан чиқмаган ҳолда ҳимоя қила олишидир. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama