23:39
Эрта никоҳнинг зарарлари

Фарзанд ота-онанинг кўз
қувончи, ҳаёт шамчироғини
ёқувчи, авлодлари давомчиси
ҳисобланади. Шу сабаб ҳар
бир ота-она боласининг
бахтли, саодатли бўлиши,
ҳаёти мазмунли ўтишини
ўйлайди ва шу йўлда елиб-
югуради. Аммо баъзи ота-
оналар ўзлари билиб-билмай
фарзандлдари ҳаётига раҳна
солиб, уларнинг соғлиги ва
руҳий ҳолати ёмонлашишига
сабаб бўладилар. Жумладан,
ҳали оила қуришга тайёр
бўлмаган йигит ва қизни
турмуш қуришга мажбурлаш
ортидан турли зарарлар келиб
чиқадики, бу ҳақида қуйида
тўхталиб ўтамиз.
Мутахассислар фикрича, 16-18
ёшларда она бўлиш бир қатор
муаммоларни келтириб
чиқаради. Буларда
ҳомиладорлик ва туғруқлар
жисмонан оғирроқ
кечишидан ташқари, болани
парваришлаш, унга руҳан
мослаша олмаслик
кузатилади. Кўп ҳолларда
қизларнинг 15-17 ёшдаги
ҳомиладорлиги, онгли
равишда тайёр бўлмасдан
туриб, астойдил исталган
ҳомиладорлик бўлмайди. Бола
туғилиши билан оилавий
муаммолар ҳам пайдо бўлади.
Бу ёшдаги қиз фарзандидан
кўра кўпроқ дугоналарига
қизиқувчан бўлади.
Никоҳ қуриш энг биринчи
навбатда фарзанд кўришдек
мураккаб физиологик
жараёнлар билан алоқадор
бўлгани сабаб жуда эрта
турмуш қуриш бепуштлик,
боланинг ой-куни етмай
туғилишига, шунингдек,
ҳомила нотўғри
ривожланишига сабаб
бўлиши мумкин. Илмий
маълумотларга кўра, қизлар
ва йигитлар деярли 20 ёшдан
кейингина анатомик ва
физиологик жиҳатдан
бутунлай камолотга етадилар
(бу ҳозирги ҳолат, аввалари
бошқача бўлган). Тиббий
жиҳатдан 17 ёшли қизларга
таъриф берадиган бўлсак,
уларда физиологик
ривожланиш охирига етмаган
ва тос суяклари ҳали
ривожланиш босқичида
бўлади. Шу даврда
ҳомиладорлик рўй берса,
ҳомила ривожланиши, туғруқ
жараёни бундай ёшларда
жуда оғир ўтади. Бола чала,
вазни кам, нуқсонлар билан
туғилиши мумкин. Шунингдек,
бола соғлом туғилган
тақдирда ҳам, уни
парваришлаш оғирлик
қилади.
Руҳшуносларнинг
аниқлашича, 21 ёшда бош
мия деярли тўлиқ
ривожланиб бўлади,
инсоннинг жисмоний ва
руҳий ҳолати
барқарорлашади. Шунинг учун
бу ёшдан оналик учун энг
идеал вақт бошланади. 21-27
ёшли аёл — етук инсон,
шаклланган шахс. Бу ёшдаги
аёлларнинг ҳомиладорлиги
нафақат исталган,
режалаштирилган, балки
ижтимоий қўллаб-
қувватланадиган ҳолат бўлиб,
аёл ўзининг асосий аёллик
вазифасини бажараётган
бўлади ва бу ҳолатидан
фахрланади.
18 ёшгача аёлнинг бўйида
бўлишини эрта ҳомиладорлик,
дейиш мумкин. Чунки айнан
шу ёшда аёл организми бола
ўсиши ва туғилиши учун
шаклланиб, тайёр ҳолга
келади. Бунгача юз берган
ҳомиладорлик кўпинча аборт,
бола тушиши, ўлик туғилиши,
ҳомиланинг нуқсонли
ривожланиши билан кечгани
сабаб она ва бола учун
ниҳоятда хавфли
ҳисобланади. Бундай
асоратлар кейинги
ҳомиладорликнинг нормал
кечишига ҳам салбий таъсир
кўрсатиши мумкин.
Аёл қанча ёш бўлса,
ҳомиладорлик давридаёқ
турли патологиялар,
жумладан, камқонлик, кучли
токсикоз, йўлдош
етишмовчилиги, суяклар
тизимида салбий ўзгаришлар
кўп учраши кузатилади. Ёш
аёллар кўп ҳолларда табиий
йўл билан туғишга қийналади
ва одатда фарзандини
амалиёт (операция) орқали
дунёга келтиради. Муаммо шу
билан тугамайди: ёш онадан
туғилган фарзанднинг ҳам
ҳаёти қил устида бўлиши
мумкин. 18 ёшгача туққан
аёлларнинг чақалоқлари
орасида учрайдиган ўлим
ҳолатлари 20 ёшдан ошган
аёлларнинг фарзандларига
нисбатан кўпроқ кузатилади.
Чунки уларда вазни кам (эрта
туғилиш ёки сурункали
кислород етишмаслиги
туфайли она қорнида нимжон
ривожланган) чақалоқлар,
шунингдек, турли аъзо ва
тизимларида нотўғри
шаклланиши туфайли бундай
аянчли кўрсаткичлар юқори
юради.
Ёш она қуйидаги салбий
ҳолатларга, қийинчиликларга
дуч келиши мумкин:
– ҳомиланинг эрта тушиш
хавфи;
– аёл организмида
барқарорлашмаган гормонал
ҳолатнинг юзага келиши;
– нотурғун асаб тизими
асоратлари;
– токсикоз оғир кечиши;
– экстрагенитал
касалликларнинг авжига
чиқиши (буйрак, эндокрин
касалликлар, камқонлик);
– гипертензив ҳолатлар (қон
босимининг ўзгарувчанлиги)
пайдо бўлиши эҳтимоли
кучаяди;
– ҳомила сувининг ортиши
ёки камайиши;
– туғруқ даврида, туғруқ
фаолиятида сустлик кўпроқ
учрайди ва уни даволашда
медикаментлар ҳамда
жарроҳлик усулларидан
фойдаланиш кўпроқ талаб
этилади (бундай асоратлар ёш
оналар орасида ўлим
ҳолатининг ошишига сабаб
бўлиши мумкин);
– кейинчалик вазннинг ортиб
кетиши;
– бачадон бўйни саратони,
юрак-қон томир
касалликларига чалиниш
эҳтимоли ортади.
Эрта ҳомиладор бўлишнинг
салбий оқибатлари яна
қуйидагилардан иборат:
– ўсмир қизларда
ҳомиладорлик оғир кечади;
– ўсмир қизларда ҳомиланинг
ривожланиши оғир ўтади
(ҳомила яхши
ривожланмайди, бола чала
туғилиши ҳамда
касалликларга чалиниш
эҳтимоли бўлади, жумладан,
ўпка етишмовчилиги, бош
мияга қон қуйилиши ва ҳ.к);
– ўсмир қизларда туғиш
жараёни оғир ўтади (тос
суяклари яхши
ривожланмаганлиги сабабли
табиий йўл орқали туғиш
жараёни қийинлашади);
– туғруқдан кейинги
асоратлар кузатилади;
– ўсмир қизлар ҳомиладор
бўлганларида уларнинг
айримлари зарарли одатларга
берилувчан, яъни
кашандалик, спиртли
ичимликлар, гиёҳванд
моддаларни истеъмол
қилишга мойил бўладилар;
– эрта ҳомиладорлик сабабли
уларда руҳий, яъни тушкунлик
ҳолатлари юзага келади;
– эрта турмуш қурган
қизларда ажралиш ҳам кўп
учрайди;
Шунингдек, эрта уйланган
йигитлар оталик вазифасини
бажаришда кўпгина
қийинчиликларга дуч
келадилар (ижтимоий-
иқтисодий, маънавий, руҳий,
тиббий, жисмоний томондан).
Юқорида эрта турмушнинг
тиббий зарарлари ҳақида
тўхталдик. Бундан ташқари
бунинг руҳий, маънавий
зарарлари ҳам борки, бу
нарсалар катта ҳаётга энди
қадам қўяётган ёшларнинг
ҳаётдан безиб қолишига, энг
ачинарлиси оилаларнинг
бузилишига сабаб бўлади.
Просмотров: 2504 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saboq.ORG saytiga qay darajada muhlissiz ?!
Всего ответов: 56
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama