23:40
Фарзанд тарбияси ҳақида

Фарзанд Аллоҳ таолонинг
санаб адоғига етиб
бўлмайдиган неъматлари
ичида энг улуғидир. У дунё
ҳаётининг зийнатидир. Бу
ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат
қилади: “Мол-мулк,
фарзандлар дунё ҳаётининг
зийнатидир” (Каҳф,46).
Фарзанд Аллоҳ таоло
томонидан инсонга берилган
энг қадрли неъмат бўлиши
билан бир қаторда омонат
ҳамдир. Бу буюк неъматга
сазовор бўлган ота-оналар
унинг қадрига етишлари,
бунинг учун Аллоҳга шукрлар
айтиб, фарзанд олдидаги ота-
оналик бурчларини пухта адо
этишлари, яхши таълим-
тарбия беришлари ва охир-
оқибатда Аллоҳ розилигини
топадиган етук бир инсон
бўлиши борасидаги
масъулиятли вазифаларини
чин ихлос ва садоқат билан
адо этишлари лозим бўлади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб
айтади: “Эй имон
келтирганлар! Ўзларингизни
ва оила аъзоларингизни
ёқилғиси одамлар ва тошлар
бўлмиш дўзахдан сақлангизки,
унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ
буюрган нарсага итоатсизлик
қилмайдиган, фақат
буюрилган ишни қиладиган
фаришталар (хизмат
қиладилар)”(Таҳрим, 66).
Ислом таълимоти кишилик
жамиятида ўз ўрнини топиб,
унинг диний ва дунёвий
ҳаётида амалий суратда
тадбиқини топган илк саодат
асридан бошлаб ёш авлод
тарбиясига катта аҳамият
бериб келади. Ислом
таълимоти ва йўл-йўриқлари
жамият асосининг пойдевори,
уммат истиқболи бўлган
ёшларнинг ҳар томонлама
комил инсон бўлиб
етишишларини талаб қилади.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу
алайҳи ва саллам маҳамат
қилиб айтадилар: “Кишининг
ўз фарзандини чиройли одоб-
ахлоқ билан тарбиялаши кўп
миқдордаги нафл садақасидан
яхшироқдир”(Термизий
ривояти).
Бошқа бир ҳадисда: “Ота
болага гўзал одобдан яхшироқ
нарсани бера олмайди”,
дейилган (Термизий ривояти).
Ислом таълимотида ёш
авлодни жисмонан соғлом ва
бақувват бўлиб улғайишига
жиддий аҳамият берилган. Бу
ҳақда Пайғамбаримиз алайҳис-
салом: “Фарзандларингизга
сузиш ва камон отишни,
аёлларга касб-ҳунарни
ўргатинглар” (Байҳақий
ривояти).
Барчамизга яхши маълумки,
мамлакатимизнинг барча
ҳудудларида болаларнинг,
айниқса, ўсмирларнинг соғлом
ўсиб-улғайиши, илм олиши,
касб-ҳунар эгаллаши учун
барча имконият ва шароитлар
яратилмоқда. Мана шу
имкониятлардан оқилона
фойдаланишда ота-она, оила,
маҳалла, мактаблар
болаларнинг баркамол ва етук
инсон бўлиб етишишларида
муҳим аҳамият касб этади. Шу
сабаб ҳар биримиз ўзимизни
фарзанд тарбиясида масъул
билиб, бу ишда сусткашликка
йўл қўймаслигимиз талаб
этилади.
Шайхонтоҳур тумани
“Мунаввар қори” жомеъ
масжиди имом-хатиби
Собиржон қори Рустамов
Просмотров: 1555 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytning yangi ko'rinishi yoqdimi ?
Всего ответов: 4
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama