23:41 Ҳайит кечаси жинсий алоқа қилиш мумкинми? | |
Савол: ассалому алайкум, ҳурматли сайт ходимлари! Бир саволга анчадан буён интернет саҳифаларидан жавоб излайман. Афсус, тополмадим. Бир қадрдоним ҳайит куни эр ва хотин жинсий алоқа қилиши одобга зид эканини айтди. Бу масалада динимизда нима дейилган? Жавоб: ва алайкумус салом! Динимизда маълум кунларда жинсий алоқа қилишдан қайтарилмаган. Фақат аёл ҳайз ва нифосли бўлганида бу ишга рухсат этилмайди. Шунингдек, ҳажда, рўза тутаётганда, эътикофда ўтирганда аёлига яқинлик қилинмайди. Аммо ҳайит кечаси ёки кундузида аёли пок бўлса ва бошқа узрли ҳолатлардан холи бўлса, жинсий алоқа қилиш мумкин. Китобларда Ийдул фитр (Рамазон байрами) ва Ийдул азҳо (Қурбон байрами) тунларини ибодат билан ўтказиш яхшилиги айтилган. Жинсий алоқа қилиш одобдан эмас, дейилишига сабаб бу тунда ибодатдан машғул бўлиб қолишдан қайтариш бўлиши ҳам мумкин. Лекин масаланинг моҳияти шуки, юқоридаги узрли ҳолатлардан холи бўлинса, эркак хоҳлаган вақт ёки кунда ўзининг шаръий никоҳдаги хотини билан алоқа қилиш мумкин. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama