23:51 Сафарда жинсий майлни сўндириш | |
Савол: яна бир савол: илтимос, айтингчи, мен ҳозир мусофир юртдаман. Жинсий алоқага хоҳиш бўлиб қолса, нима қилиш керак? Зино қилиш гуноҳ, бундай ҳолда қандай йўл тутиш мумкин? Жавоб: агар сиз ўзга юртда бўлсангиз, оилангиз ҳам ўзингиз билан бўлгани маъқул. Шунда бағрингиз бутун ва фитналардан омонда бўласиз. Агар маълум муддат оилангиздан йироқда бўлсангиз, жинсий майлни синдириш учун рўза тутиш тавсия қилинади. Бу нафл рўза саналади. Яна кучли, шаҳватни қўзғатувчи таомлардан сақланиш, кўзни зинодан тийиш лозим. Шаҳватни қондиришнинг энг яхши ва фойдали усули ўзининг шаръий хотини билан бирга бўлишдир. Агар маълум сабабларга кўра, маълум муддат оиладан узоқда бўлинса, шаҳватни сусайтириш чоралари кўрилади. Аммо мусулмон банда оиласидан, хусусан хотинидан йиллаб узоқда яшаши мумкин эмас. Сабаби бу турли фитна ва бузуқликларга, тиббий ва руҳий тушкунлик ва бошқа ёмонликларга сабаб бўлади. Шундай экан мўмин-мусулмон банда қаерда бўлмасин, доим оиласи билан бирга бўлиш ҳаракатини қилиши керак. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama