04:33
Жинсий алоқанинг қандай турлариданқайтарилган? (2)

Савол: ассалому алайкум, қори ака. Эр-
хотин ўртасидаги жинсий алоқанинг ҳар
қандай турига рухсат этилганми? Ёки
қайси ҳолатлар улар ўртасида ман
қилинган?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Шариатимизда аёлнинг орқа авратига
яқинлик қилишдан қаттиқ қайтарилган.
Шунингдек, аёл ҳайз ва нифосли
ҳолатида яқинлик қилинмайди.
Яна ҳозирда баъзи “уламолар” эр ва
хотин жинсий аъзосини бир-бирининг
оғзига олиши мумкинлигини
айтмоқдалар. Аслида бу иш жоиз эмас.
Сабаби бу нопок ишдир. Уни соғлом
табиатли инсон қилмайди. Маълумки,
жинсий аъзодан сийдик, маний, мазий,
вадий, ҳайз ва нифос қони каби нопок
нарсалар чиқади. Оғиз эса пок, у билан
таом ейилади, Аллоҳ зикр қилинади,
Қуръон ўқилади. Шундай экан, бу
борада турли гап-сўзларга чалғимасдан,
поклик йўлини, соф Ислом йўлини
танлаш матлубдир.
Ҳозирда Ғарб мамлакатларида нашр
этилаётган қатор китоблар шуҳрат
орттириш мақсадида жинсий алоқанинг
юзлаб турларини тарғиб қилмоқда.
Жумладан, жинсий алоқада шаҳватни
узоқ вақт тўкмасдан, бўлиб-бўлиб
амалга оширишнинг “хосият”лари
ҳақида ҳам кўп гапирилмоқда. Жинсий
алоқа аёл кишининг уст томонда бўлган
ҳолатда амалга оширилганда ҳамда
алоқа муддатини узайтириш мақсадида
жимоъ бўлиб-бўлиб қилинганда эрлик –
простата безининг тўлиқ бўшанмаслиги
натижасида аввал яллиғланишга, сўнгра
мизож сустлигига олиб келиши
табобатда аллақачон исботланган.
Ўтмиш ҳакими Жолинус, бу борада
шундай деган: “Оёқ узра туриб яқинлик
қилиш кўп иллатларнинг пайдо
бўлишига сабаб бўлади. Яна ёнбош
билан ётиб алоқа қилинса, буйрак
иллати уруғнинг хом тушишига боис
бўлади. Яна аёлни қорни билан ерга
ётқизиб қўшилиш човнинг оғриши,
қовуқ тошининг пайдо бўлишига олиб
келади”.
“Тиб қонунлари”да келтирилишича,
жинсий алоқанинг бирмунча ёмон
шакллари бор. Масалан, хотин эрнинг
устига чиқиши. Бу алоқанинг зарарли
шаклидир, чунки бунда уруғнинг
шиддат билан отилиши натижасида
дабба бўлиш, мояк кўпчиши, олат
тешиги ва қовуқнинг яраланиш хавфи
бор. Бунда уруғ чиқазув йўлига аёл
вужудидан зарарли ва юқумли нарса
тушиши ҳам мумкин.
Просмотров: 4478 | Добавил: XakkeR_Kg | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Qaysi bo'limlarni sevib mutolaa qilasiz ?
Всего ответов: 11
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama