04:39
Амакисининг қизини никоҳигаолиш мумкинми?

Савол: ассалому алайкум, қори ака. Мен
ўз амакимнинг қизини никоҳимга олсам
бўладими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Ҳа, бўлади.
Бу иш ҳукман жоиз бўлса-да, бироқ
шариат томонидан бунга тарғиб
қилинмаган. Сабаби амакингизнинг қизи
ёшлигидан сизга сингил ўрнида бўлиб
қолган ва яна яқин қариндошлар
ўртасидаги никоҳнинг тиббий жиҳатдан
зарарлари ҳам борки, бу ҳақида узоқ
гапириш мумкин. Сиз қариндош
бўлмаган қизлардан бирига
уйланишингиз афзалроқ. Яна ихтиёр
ўзингизда.
Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳга
тарғиб қилинмаслигининг яна бир
сабаби бор. Ҳаётда ҳар қандай ҳолатлар,
инсон хаёлига келмаган ишлар содир
бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Маълумки, никоҳ қурган эркак ва аёл
доим ҳам тотли ҳаёт кечириб
кетавермайдилар. Улар бир-бирига
муносиб эмаслиги тўйдан кейинроқ
маълум бўлиб қолиши мумкин. Бундай
ҳолатларда, яъни бирга яшашнинг
умуман иложи бўлмаган ватқларда
талоққа, яхшилик билан ажрашишга
рухсат берилган. Ана энди фараз
қилайлик, ўзаро қариндош бўлганлар
ўртасида шундай иш бўлиб қолса, нима
бўлади? Шариатнинг моҳиятини англаб
етган мўмин бандалар буни тўғри
тушунишлари мумкин. Аммо диндан
хабари йўқлар учун бу фожеадан бошқа
нарса эмас. Улар қизлари ёки ўғиллари
“бебахт” бўлгани учун қариндошлардан,
туғишган ака-укалари ёки опа-
сингилларидан воз кечадилар ёки
аввалги қалин муносабатларга дарз
кетади. Бир сўз билан айтганда силаи
раҳмни узадилар. Аллоҳ биз мўмин
бандаларни қариндошлик алоқаларини
узишдан қайтарган. Хуллас, ҳар
тарафлама олиб қараганда, яқин
қариндошлар ўртасида қудачилик
алоқаларининг ўрнатилиши мақсадга
мувофиқ эмас. Жамият аъзолари ҳам
маънан, ҳам тиббий жиҳатдан соғлом
бўлиши учун бундай ишлардан
сақланиш афзал. Валлоҳу аълам.
Просмотров: 2055 | Добавил: XakkeR_Kg | Рейтинг: 3.0/1
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Qaysi bo'limlarni sevib mutolaa qilasiz ?
Всего ответов: 11
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama