04:41 Талоқдан кейин никоҳ ўқитиш | |
Савол: қори ака, Аллоҳ рози бўлсин. Жавобларни ўқиб кўп билим ҳосил қиляпмиз. Менинг саволим қуйидагича: агар эркак аёлини бир талоқ қилса, кейин никоҳ ўқитиб бир муддат яшагач, яна талоқ қилса ва яна никоҳ ўқитса, сўнг яна бир бор талоқ қилса, шу ҳолатда никоҳ ўқиш мумкинми? Яна 1-2-никоҳ ўқилган ҳолларда аввалги талоқлар ўз кучини йўқотадими ёки сақланиб қоладими? Охирги учинчи талоқда бир талоқ дейилса ҳам уч талоқ бўладими ёки бир талоқми? Сизни қаттиқ ҳурмат қилувчи мухлисингиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Жавоб: агар талоқ учинчи марта алоҳида ҳолда қилинса ҳам учинчи талоқ ҳисобланиб, бундай кейин эр- хотин бирга яшай олмайдилар. То хотин бошқа эрга турмушга чиқиб, у эр ҳам хотинни талоқ қилсагина, иддаси чиққанидан кейин биринчи эри билан яшаши мумкин бўлади. Шу сабаб талоқ сўзини ишлатмаслик афзал. Дўқ- пўписани бошқа нарса билан қилиш керак. Бир-икки талоқдан кейин никоҳ ўқитиш билан аввалги талоқлар ўз кучини йўқотмайди. Балки хотинини икки марта талоқ қилган эр яна бир бор оғзига бўшлик қилса, хотини билан яна эр-хотин бўлиб яшаши жуда қийин бўлиб қолади. Талоқ қилиш ҳуқуқи эркакка берилишининг ҳикмати кўп. Шу сабаб эркак ўз номига яраша талоққа шошилмаслиги, хотини билан бирга яшаш учун барча чораларни кўриши керак. Ўзаро ҳамжиҳатликнинг тиббий ва руҳий тарафдан умуман иложи бўлмагандагина талоққа рухсат берилади. Шунда ҳам талоқ Аллоҳ наздида ҳалол – рухсат этилган нарсаларнинг энг ёмони бўлиб қолаверади. Валлоҳу аълам. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama