04:42
Хотинига ғазаб билан “йўқол”, деса...

Савол: ассалому алайкум, қори ака.
Талоқ масаласида саволим бор эди. Ўз
аёлини тарбиялаш вақтида қаттиқ
бақириб юборса, нафрати ошиб
кетадиган даражада “йўқол, кўзимга
кўринма!” сўзлари билан урушса, талоқ
тушиб қолмайдими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Агар ўша
сўзни талоқ ниятида айтса, талоқ
тушади. Бошқа ниятда айтса, тушмайди.
Бу ҳақида қуйида бироз тўхталиб
ўтамиз.
Талоқ очиқ-ойдин ёки кинояли лафзлар
билан айтилиши мумкин. Очиқ-ойдин
талоқда эр хотинига “сен талоқсан”, “сен
талоқ бўлгувчисан”, “сени талоқ
қилдим” ёки “сен талоқ қилингансан”,
дейди ва бу билан бир ражъий талоқ
тушади.
Кинояли талоқда эса лафзда талоқ ва
ундан бошқа нарсанинг эҳтимоли
бўлади. Масалан, эр хотинига ғазаб
билан “чиқ”, “кет”, “тур”, “холисан”,
“бегонасан”, “ҳаромсан”, “сана”, “сен
биттасан”, “сен ҳурсан” каби сўзларни
талоқ ниятида айтса, талоқ тушади.
Агар талоқ ниятида айтмаса, талоқ
тушмайди.
Киноя лафзларининг айтиладиган
ҳолатлари уч хил бўлади:
1. Розилик ҳолати.
2. Ғазаб ҳолати.
3. Талоқ ҳақида музокара бўлиб турган
ҳолат.
Агар киноя лафзлари розилик ҳолатида,
ғазабланмаган ёки талоқ ҳақида баҳс
бўлмаган ҳолатда айтилса, талоқ
тушмайди. Фақат эр: “Мен бу гапни
талоқ ниятида айтдим”, деса, талоқ
тушади.
Агар эр ғазабланган, хотини билан
урушиб турган бўлса ва хотинига “чиқ”,
“йўқол”, “кет”, “холисан”, “бегонасан”
каби сўзларни талоқ ниятида айтса,
талоқ тушади. Бўлмаса тушмайди.
Эр-хотин ўртасида талоқ ҳақида баҳс
бўлиб турганида эр хотинига “чиқ”,
“кет”, “тур”, деса, ниятига боғлиқ
бўлади. Талоқни ният қилса, талоқ
тушади. Аксинча бўлса, йўқ. Аммо бу
ҳолатда “холисан”, “бегонасан”,
“ҳаромсан”, “ажрагансан”, “сен
биттасан”, “бачадонинг тозалигини бил”
каби сўзларни айтса, тўғридан-тўғри
талоқ тушади.
Киноя лафзларини айтаётган киши уч
талоқни ният қилса, уч талоқ тушади.
Агар ҳеч нарсани ният қилмаса, бир ёки
икки талоқни ният қилган бўлса ҳам
бир боин талоқ тушади.
“Идда сана”, “бачадонинг тозалигини
бил”, “сен биттасан” каби лафзлар билан
талоқ қилинганда бир ражъий талоқ
тушади. Ражъий талоқда биринчи ва
иккинчи талоқдан кейин ҳам эр
хотинига унинг иддаси ичида никоҳсиз
қайтиши мумкин. Аммо боин талоқда
никоҳ янгиланиши керак. Яна ражъий
талоқда эр хотинига қайтгунича унинг
иддаси чиқиб қолса ёки ҳомиладор аёл
туғса, боин талоққа айланади ва эр-
хотин ўртасидаги никоҳ янгиланиши
керак.
Просмотров: 2137 | Добавил: XakkeR_Kg | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан сайтимизни Топдингиз?
Всего ответов: 112
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama