04:44
Жинсий аъзони ушлаш чегараси

Савол: ассалому алайкум. Менинг
саволим шундан иборат: эр ўз
маҳрамининг авратини ушлаши ёки
ўпиши мумкинми? Илтимос, бу иш
гуноҳ бўлса, тушунтириб беринглар!
Ҳаммамиз шу авратдан тушганмиз-ку!
Жавоб: ва алайкумус салом. Эркак ўз
никоҳидаги аёлнинг ҳар бир аъзосига
назар солиши, уни ушлаши мумкин. Аёл
ҳам ўз эрининг ҳар бир аъзосига,
жумладан фаржига назар солиши ва уни
ушлаши жоиз. Лекин иккиси ҳам бир-
бирининг фаржини ўпиши мумкин эмас!
Сабаби оғиз покиза аъзо, фарж эса
ўпиладиган аъзо эмас. Фақат уни ҳожат
юзасидан ушлашга рухсат берилган.
Масалан, эркак истинжо қилишга қодир
бўлмаса, никоҳидаги аёли унга истинжо
қилишда ёрдамлашиши мумкин.
Бошқаларга бу иш рухсат этилмайди.
Инсон икки фарждан ўтиб яралгани
бошқа масала. Бу нарса, ўша фарж ва
ундан чиқадиган нарсалар покиза,
дегани эмас. Буни тўғри тушуниш керак.
Фарждан тушганмиз-ку, деб жинсий
муомала вақтида хоҳлаган ишини
қилавериш мусулмон одамга тўғри
келмайди!
Просмотров: 30579 | Добавил: XakkeR_Kg | Рейтинг: 2.2/5
Eng ko'p o'qilganlar
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Baho Bering!
Всего ответов: 130
Saytga Kirish
Hisobot


Reklama