04:45
Яширин тарзда иккинчи хотингауйланса бўладими?

Савол: ассалому алайкум, Одилхон қори
ака. Бир акахон номларидан савол
беряпман. Савол шуки, никоҳидаги
биринчи аёлига билдирмай бошқа
фарзандли бева хотинга уйланса
бўладими? Жавоб учун олдиндан
раҳмат.
Жавоб: ва алайкумус салом. Аслида
эркак иккинчи никоҳга ҳар томондан
қодир бўлса, уйланиш учун ота-она ёки
биринчи хотинининг розилиги шарт
эмас. Никоҳнинг шартлари бажарилса
бўлди. Аммо оила тинчлиги ва ота-
онаси, қолаверса, фарзандлари
онасининг ҳурмати юзасидан эркакнинг
ўзаро розилик билан иккинчи никоҳга
ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир.
Сабаби куни келиб, аёл эри иккинчи
хотинга уйланганини барибир билиб
қолади. Буни умр бўйи беркитиб
юришнинг иложи йўқ. Натижада эр-
хотиннинг аразлашиши, бир-биридан
кўнгли қолиши, ҳатто оила бузилиши,
етимлар кўпайиши эҳтимоли пайдо
бўлади. Шу сабаб бунда эркак аввал ота-
онаси, кейин аёлининг олдидан ўтиб,
уларга вазиятни тўғри тушунтириб,
иккинчи никоҳга ҳаракат қилса,
қуриладиган оила мустаҳкам ва
банданинг юзи ҳар вақт ёруғ бўлади. Акс
ҳолда одамлардан сир сақлаб қурилган
оилада яхшилик йўқдир. Яширинча
иккинчи хотинга уйланиб кўп мусибат
ва қийинчиликларга учраганларни
кўрганмиз. Шундай экан, ҳаммага эълон
қилган ҳолда, ҳеч кимдан беркитмай
туриб иккинчи никоҳга ҳаракат қилиш
ёки оила аъзоларидан яшириб
уйлангандан кўра нафсни тийиш
афзалроқ. Валлоҳу аълам!
Просмотров: 2699 | Добавил: XakkeR_Kg | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан Ташриф Буюрасиз?
Всего ответов: 176
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama