05:06
Ҳомила тушишига оид ҳукмлар

Савол: ассалому алайкум, қори ака.
Саволим шуки, менинг икки нафар қиз
фарзандим нобуд бўлган. Биринчи
фарзандим аёлим соғлиғи ёмонлашгани
туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Шифокорлар “агар олдирмаса, аёлинг
бошқа фарзанд кўролмайди, ўзининг
ҳаёти хавф остида қолади”, дейишгани
сабабли 6.5 ойлик вақтида олдирилган.
Иккинчиси ҳам худди шунга ўхшаш
воқеа туфайли 5-6 ойлик вақтида нобуд
бўлган. Иккала фарзандим ҳам
туғилганида овоз чиқармаган,
йиғламаган. Биринчи фарзандимни
мозорга кўмганман. Иккинчисини
шифокорлар беришмаган. Шу сабабли
ўша фарзандларимга исм қўймаганман.
Ўша фарзандимга исм қўйиш лозимми
ёки йуқ? Аллоҳга шукр, ҳозир бир ўғлим
бор, бир ярим ёшда. Шу саволимга
жавоб берсангиз, илтимос сиздан!
Жавоб: ва алайкумус салом. Агар бола
туғилганида унда тириклик белгиси
бўлган бўлса, унга ном қўйилади, ювиб
жанозаси ўқилади. Агар болада
тириклик аломати бўлмаса, ювиб, исм
қўйиб кўмилади. Агар ҳомилада тўлиқ
одам ҳолати бўлмаса, устидан сув
қўйиб, латтага ўралади ва исм қўйиб
кўмилади. Демак, туғилиб ёки
туғилишда нобуд бўлган болада
тириклик аломати бўлса, унга исм
қўйилади, ювиб жанозаси ўқилади. Агар
тириклик аломати бўлмаса, исм қўйиб,
ювилади ва кўмилади, жаноза
ўқилмайди.
Агар малакали ва ишончли муслима
табиба онанинг ҳомиласи нобуд
бўлганини айтса, уни туширишда ҳеч
қандай гуноҳ йўқ.
Агар ҳомила тўрт ойлик бўлишидан
олдин нобуд бўлса, унга исм
қўйилмайди, унинг номидан қурбонлик
қилинмайди, ювилмайди ва жаноза
ўқилмайди. Уни Ернинг исталган жойига
кўмиш мумкин. Сабаби тўрт ойлик
бўлгунича унга жон кирмаган саналади.
Баъзилар: “Бола камида етти кун
яшасагина унга қурбонлик қилинади”,
дейишган. Аммо саҳиҳ қавл шуки, тўрт
ойликдан ўтган болага ақиқа қилинади.
Сабаби у қиёмат куни тирилтирилади ва
ота-онасига шафоатчи бўлади.
Уламолар: “Ҳомила инсон шаклига
кирганидан кейин тушса, ундан сўнг
келган қон нифосдир. Бунда намоз ва
рўза тарк қилинади, эри унга
яқинлашмай туради. Агар ҳомила инсон
шаклига келмаган ҳолида тушса, у
нифос қони эмас. Бунда аёл намоз ва
рўзани қолдирмайди”, дейишган.
Демак, тўрт ойлик ва ундан ўтган бола
нобуд бўлса, унга исм қўйиб, жаноза
ўқилади ва мусулмонлар қабристонига
дафн қилинади. Валлоҳу аълам!
Просмотров: 1828 | Добавил: XakkeR_Kg | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytning yangi ko'rinishi yoqdimi ?
Всего ответов: 4
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama