05:12 Тарбиянинг бир усули | |
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий ҳазратларининг жажжи ўғиллари бор эди. Қачон бир нарса сўраса, онаси: “Аллоҳ таолодан сўра!” деб буюрарди. Шунда болакай маъсум қалби ила саждага бош қўяр ва Парвардигоридан ўзи истаётган нарсани беришини ёлвориб сўрар эди. Онаси эса, шу аснода ўша нарсани бир бурчакка яшириб қўйиб, ҳеч нарса бўлмагандек юраверарди. Бола “назр-ниёзи”ни тугатиб, сўнг излаб, ҳалиги нарсани топиб оларди. Бу ҳол бир қанча муддат давом этди. Бир кун уйда ҳеч ким йўқлигида шайх Тустарий ўғлининг кўнгли ниманидир тусаб қолди ва онаси ўргатгани каби саждага бош қўйиб, Аллоҳдан кўнгил истагини ато этишини илтижо қилди. Оламлар Парвардигори ҳам унинг сўраганини бажо айлади. Болакай у нарсани ҳамиша оладиган жойидан олди. Онаси уйга қайтаркан, дилбандининг қўлидаги нарсани кўриб, қаердан олганини сўради. Соф қалб, соф туйғулар соҳиби бўлган болакай: “Ҳамиша оладиган жойимдан, онажон”, дея жавоб берди... “Кўнгил султонлари” китобидан Манба: www.muxlis.uz | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama