05:22
Севгини қалбдан чиқариш мумкинми?

Савол: ассалому алайкум. Жавоб учун
раҳмат, устоз! Мен буни билмагандим.
Менга бир дуо ўргатинг, севги-муҳаббат
деган нарса хаёлимдан чиқиб кетсин!
Безовта қилганим учун узр.
Жавоб: ва алайкумус салом. Инсон
қалбидан севгини чиқариб ташлайдиган
дуо борлигини билмайман. Мен сизга
севгининг ҳар қандай тури жоиз эмас,
деганим йўқ. Балки номаҳрамларга ёмон
назар билан тикилиш ва шариатга зид
бўлган хоҳишларни билдириш мумкин
эмаслигини айтгандим. Аммо сиз
турмушга чиқмаган бўлсангиз, Аллоҳга
дуо қилиб, солиҳ бир киши билан оила
қуришни, оилангиз бахтли,
фарзандларингиз саодатли бўлишини
сўрашингиз жоиз. Лекин тўйдан олдин
маълум бир кишиларга рағбат билдириб,
уларга севги изҳор қилиш мумкин эмас.
Агар қалбга шайтоний васвасалар келса,
у ҳолда “аъвзу биллааҳи минаш-
шайтонир-рожийм”дейиш, иблис
васвасасидан паноҳ тилаш,
шаҳватларни кесувчи ўлимни эслаш
лозим бўлади. Бу ҳаёт ўткинчи, “ўлдим-
куйдим”ли моддий севгидангина иборат
эмас. Моддий севгини ҳаёт мазмунига
айлантириб олганлар қаттиқ
адашадилар. Улар “севги бу ҳаётдир”,
“севгисиз ҳаёт йўқ”, деб барча нарсани
севгига боғлаб қўядилар. Бу нотўғри
тушунча. Тўғри, эр ва хотин ўртасидаги
севги, муҳаббат ва бир-бирини ҳурмат
қилиш ҳисси оила мустаҳкамлигида
катта аҳамиятга эга. Аммо моддий
севгига жуда эътибор бериб, бошқа
муҳим ишларни кейинги ўринга қўйиш
хато эканини эслатиб ўтмоқчимиз. Мана
шу жиҳатларни англаб етсангиз ҳам
ўткинчи, фақат чирой ва шаҳватларга
асосланган вақтинчалик муҳаббат
қалбингиздан чиқиб кетади. Агар Аллоҳ
насиб қилса, оила қуриб, ўз жуфти
ҳалолингизни яхши кўрсангиз, бунинг
учун ҳам ажр оласиз. Зеро, шариат
доирасида бўлган ҳар қандай мубоҳ иш
яхши ният билан амалга оширилса, унга
ажр берилади. Валлоҳу аълам!
Просмотров: 1876 | Добавил: XakkeR_Kg | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан сайтимизни Топдингиз?
Всего ответов: 112
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama