00:23 ЖИНСИЙ МАЙЛНИНГ БУЗИЛИШЛАРИ | |
Гомосексуализм – айни жинсдаги шахсга нисбатан жинсий майл ҳис қилиш. Гомосексуализм латент ёки беркинган бўлиши мумкин, бунда турли психологик муаммолар туғилади. Аёллар гомосексуализми сапфизм, трибадия, лесбий севгиси; эркаклардагиси уранизм термини билан белгиланган. Садизм – жинсий шерикка жисмоний оғриқ келтиришга интилиш, сексуал асабийлашиш мақсадидаги азоб. Садистларга хос бўлган майл сексуал фантазиялар билан чегараланиши мумкин. Мазохизм – жинсий шерикдан оғриқ ёки қийноқ талаби. Фетишизм – жинсий майлнинг тананинг алоҳида қисмига ёки туалет предметларига йўналтирилганлиги. Жинсий фетишизмлар экскрементлар, аъзолар, ҳид, соч, оёқ кийим, партнер терисининг ранги ва кўпгина бошқалар бўлиши мумкин. Пигмалионизм – жинсий майлнинг ҳайкалга ёки тананинг тасвирига йўналтирилгани, шаҳвоний асабийлашиш мақсадида уларни кузатиш. Нарциссизм – ёки патологик аутоэротизм – ўз танасини кузатишда жинсий суқланишнинг пайдо бўлиши. Орализм – бунда оргазмга гениталийни шерик томонидан лаблар ёки тил билан қитиқлаш натижасида эришилади. Бошқа жинсий бузилишлар ҳам кузатилади: педофилия – болаларга жинсий мойиллик; геронтофилия – қарилик ёшидагиларга жинсий мойиллик; некрофилия – ўликларга жинсий мойиллик; зоофилия – ҳайвонларга жинсий мойиллик; инцест ёки қон аралашуви – қондош қариндошларга (қариндошликнинг тўртинчи даражасигача) жинсий мойиллик; эксгибиционизм – бошқа жинс кишиси олдида жинсий аъзоларни яланғочлашга интилиш; пиролагния – жинсий қониқиш мақсадида оловни кузатиш; плюрализм – гуруҳли секс. | |
|
| |
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot

Reklama