07:20 Маҳр билан қалин пули ўртасидақандай фарқ бор? | |
Савол: Келинга бериладиган маҳр билан қалин пулининг нима фарқи бор? Жавоб: Исломда қалин умуман йўқ, балки қалиндан тубдан фарқ қиладиган «маҳр» бор. Маҳр – ўзи рози бўлиб оила қуришга ихтиёр қилган қизга куёвнинг кўнглидан чиқариб берадиган ҳадяси, совғаси. Эҳтимол, у тилла тақинчоқлар бўлар, балки чиройли кўйлаклар ёки жавон бўлар – буни келин-куёвнинг ўзлари белгилашади. Бу – келиннинг шахсий дахлсиз ҳақи, мулки бўлади. Ота-онаси, яқинлари бунга асло аралашолмайди ёки эгалик қилолмайди ҳам. Маҳр белгилашдан мақсад бўлажак келинларимизни ҳурматлаш, эъзозлаш, улар шундай совғаларга, хурсандчиликка сазовор шахслар эканини тасдиқлашдир. Шунингдек, бу никоҳдан ўтиб, ҳалол турмушга қадам қўйган бахтли кунларидан бир ёдгорлик ҳамдир. Қолаверса, маҳр келиннинг ўз ота-онаси уйини тарк этиб, бўлажак оиласига кўчиб боришга, ўзи никоҳдан ўтаётган киши билан аҳли аёл сифатида яшашга рози бўлгани учун чин кўнгилдан бериладиган совғадир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай буюради: «Хотинларингизга маҳрларини ҳадя каби (яъни, чин кўнгилдан, мамнунлик билан) берингиз!» (Нисо сураси, 4-оят). Лекин бугунги кунда Исломнинг ана шу ажойиб анъанасига риоя қилинмаяпти. Баъзи жойларда «сут пули», баъзи ерларда «қалин пули» деб номланган, аслида ўзи бидъатдан иборат бўлган олди-бердиларнинг Ислом дини белгилаб берган маҳрга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Маҳр ҳам меъёрдан, ҳаддидан ошмаслиги керак. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Маҳри оз келиннинг баракоти кўп бўлади», деганлар. Маҳрнинг юқориси йўқ – куёвнинг имконига, кўнглидан чиққанига қараб белгиланади. Қизимизни «қимматроққа сотиш»ни ўйламай, бунинг ўрнига унга Аллоҳдан бахт-саодат, қўша-қўша фарзанд, оиласига қут-барака сўраб, дуода бўлишимиз аъло эмасми?! Яна бир нотўғри ҳолат борки, никоҳ пайтида қизнинг маҳрини аниқ белгиламай, «Маҳрига битта уй ва айвон, сигири билан», деб қўйиш одатга кирган. Буни келин-куёв тушунмайди ҳам. Оқибатда келинларимизнинг ҳақи поймол қилинади. Никоҳ пайтида гувоҳлар иштирокида маҳрни аниқ белгилаб, куёвга уни эсдан чиқармасликни таъкидлаб қўйиш керак. Манба: www.muxlis.uz | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama