07:21
Ҳаммасига фаровонлик айбдор

Америкалик журналист Патрик
Бьюнененнинг “Ғарбнинг ҳалокати”
номли китобида шундай сўзлар
битилган: “Давлат қанчалик бой бўлса,
унда болалар шунча кам туғилади ва
халқ шу қадар тез йўқолиб боради. Агар
жамиятнинг бош мақсади одамларга
имкони борича кўп кайфу сафо, эрк
бериш, уларни бахтли қилиш бўлса,
бундай жамият аслида ана шу одамлар
учун дафн маросими тайёрлашга
киришди деяверинг”.
Сўнгги қирқ йил мобайнида Ер курраси
аҳолиси олти миллиардга етган бўлса-
да, кенг маънода Европа халқлари
ўртасида туғилиш кескин камайиб
кетган. Мавжуд статистик
маълумотларга кўра, 2050 йилга бориб
европаликлар 100 миллион кишига
камайиб кетар экан. Шу давр мобайнида
Европа аҳолиси 172 миллионга
камайиши кузатилган. Сўнгги бор
аҳолининг бу қадар қирилиши
1347-1352 йилдаги қора ўлат
эпидемиясида юз берган эди.
Олмонияда 2050 йилга бориб, аҳоли 82
миллиондан 58 миллионга тушиб
қолади, болалар сони 7.3 миллионга
камаяди. Чунки олмон аёллари
туғишдан бош тортмоқда, кейинги ўн
йилда туғилиш даражаси 1.3
коэфицентга тушиб қолган. Бу
кўрсаткичлар кейинги йилларда янада
53%га камайиб, 38.5 миллионга тушган.
Нима учун мен туғишни истамайман, –
дейди берлинлик оилали аёл Габриэла
Тангейзер. – Чунки тўйиб-тўйиб
ухламоқчиман. Андреас Херманн эса
давромадини икки баробар
кўпайтириш мақсадида фарзандли
бўлишни истамайди.
Италияда 2050 йилда мамлакат аҳолиси
16 миллионга камаяди. Аёлларнинг 52
фоизи туғиш ниятида эмаслигини
маълум қилган. Доктор Пьер Паоло
Донатининг фикрича: “Ҳаммасига
фаровонлик айбдор. Чунки аҳолини
қулай-шинам уй-жон, ҳаловатли
турмушдан бошқа ҳеч нарса
қизиқтирмайди”.
Русия 2050 йилга бориб 33 миллион
аҳолисидан маҳрум бўлади. Бу Сталин
даврида қириб юборилган аҳоли сонидан
30 миллион кўп дегани. Бу даврда
болалар сони 26 миллиондан 16
миллионгача камаяди.
Президент Путиннинг фикрича: “15
йилдан кейин биз 22 миллион аҳолидан
маҳрум бўламиз, бу Русиянинг ўндан
бири дегани”.
Ҳозирги кунда ҳар уч ҳомиладор рус
аёлидан иккитаси аборт қилдирмоқда,
аҳолининг ўлиш даражаси туғилишига
нисбатан 70% ортиқроқ.
Буюк Британияда 2000 йилда 1999 йилга
нисбатан 17400 нафар бола кам
туғилган, атиги 1 йилда туғилиш 3%га
камайган.
“Лондон Обсервер” газетаси: “Аҳолини
очлик ва эпидемия эмас, туғишни
истамаслик қирмоқда”, деб ёзган.
Японияда ҳам ўтган асрнинг 80-90
йилларидан бошлаб туғилиш кескин
пасайган. 2050 йилга бориб аҳоли 127
миллиондан 107 миллионга тушиб
қолиши айтилмоқда.
Япон аёлларининг ярмидан кўпи ўттиз
ёшгача турмуш қуриш ва фарзандли
бўлишни истамайди. 2000 йилда япон
ҳукумати олти ёшгача бўлган болаларни
тарбиялаш учун субсидия миқдорини
2400 долларга оширган. Шунга қарамай,
ўша йили мактабларга мамлакат
тарихида энг кам бола келган.
Нега Ғарб аёллари камроқ туғишни,
умуман туғмасликни афзал кўрмоқда,
нега кўпчилик “болаларга қарши
уруш”ни қўллаб-қувватламоқда? Зеро,
Жоан Ганц Куни айтганидек, болалар
суйиб эркаланадиган жамиятгина
тараққийпарвар эмасми?!
Сурайё Зоҳир тайёрлади
Просмотров: 1745 | Добавил: XakkeR_Kg | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Ёшингиз Неччида ??
Всего ответов: 375
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama