07:25
Қариндошга уйланишмумкинми?

Савол: Қариндошга уйланишнинг
ноқулай томонлари борми?
Жавоб: Амма, тоға, хола ва амакилар
маҳрам, аммо уларнинг фарзандлари
номаҳрам бўлади. Демак, холавачча,
амакиваччалар ўзаро никоҳланишлари
шаръан ҳалолдир.
Аммо бегоналарга қараганда
қариндошларга уйланишнинг баъзи
хавфли ва ноқулай томонлари бор.
Маълумки, фарзанднинг соғлом ва
бақувват туғилишида эр-хотиннинг бир-
бирига меҳр-муҳаббатли ва кучли
жинсий истакда бўлишлари ғоят
аҳамиятлидир. Зеро, Пайғамбаримиз
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам
эркакларга жинсий алоқа чоғи
шошилмасликни, хотинларини
қондиришга ҳаракат қилишни тавсия
этганлар. Баъзан шундай бўладики,
амакиваччалар бир ҳовлида вояга
етишади, бир-бирларини жуда яқин ҳис
қилишади, бинобарин, уларда бир-
бирларига нисбатан жинсий майл
баъзан умуман бўлмайди. Шунингдек,
қариндошлар орасида эмикдошлик кўп
учрайди. Мана шу икки жиҳат
фарзандларнинг ногирон туғилишига
сабаблардан асосийларидир.
Бугунги илм-фан боланинг нуқсонли,
ногирон туғилишига асосий сабаб қилиб
қариндошларга, яъни амакивачча,
холавачча, тоғаваччаларга
никоҳланишни кўрсатмоқда. Қон
ўхшашлиги туфайли туғилган
келишмовчилик қариндошлар орасида
кўпроқ учраши дўхтирларнинг шундай
хулосага келишларига сабаб бўлгандир.
Аммо улар эмикдошлик масаласини
ёддан чиқармоқдалар. Бу хусусга
нохолис ёндашаётганлар Исломнинг
фикрини ҳам бир ўйлаб кўрсалар,
ҳақиқатга яқинлашган бўлар эдилар
(«Аёллар фиқҳи»).
Просмотров: 2436 | Добавил: XakkeR_Kg | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан сайтимизни Топдингиз?
Всего ответов: 112
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama