07:27 Қизни олиб қочса бўладими? | |
Савол: Қизни ота-онаси беришни истамаса, олиб қочса бўладими? Жавоб: Йўқ. Бу бирор ҳолда ҳам мумкин эмас. Бу шарафга номуносиб ва шариат ҳукмига зид ишдир. Турмуш қуришга шошмаслик учун рўзадан бошқа йўл ҳам борми? Савол: Йигит ва қизга турмуш қуришга шошмаслик учун ёрдам беришга ҳадиси шарифда зикр қилинган рўзадан бошқа йўллар борми? Жавоб: Ҳа, бир қанча йўллар бор. Бегона аёлларга назар қилишдан кўзни тўсиш, Қуръони каримни кўп тиловат қилиш, бузуқ киноларни кўрмаслик, жинслар ҳақидаги китоб ва қиссаларни ўқимаслик шулар жумласидандир. Қизни розилигисиз эрга бериш мумкинми? Савол: Ота ё бошқа қариндошлар қизни розилигисиз эрга беришлари мумкинми? Жавоб: Балоғатга етган қизни розилигисиз эрга беришга ҳеч кимнинг – на отанинг, на қариндошларнинг ҳақлари йўқ. Йигит ёқтирган қизига дил изҳорини билдириши мумкинми? Савол: Йигит бир қизни ёқтириб қолса, унга: «Менга ёқиб қолдинг», «Мен сени яхши кўраман», «Сенга совчи юбораман», дейиши мумкинми? Жавоб: Ҳа, мумкин. Қиз ҳам йигитга шундай деса бўлади. Узук тақиш ҳукми нима? Савол: Унашганлик белгиси сифатида машҳур бўлган узук тақишнинг ҳукми нима? Жавоб: Йигит ва қизнинг унаштирилгани ё турмуш қургани аломати сифатида тақиладиган узукни мусулмонлар олдин билмаганлар. Аммо у тилладан ё кумушдан бўладими, аёллар учун зийнат ва безак ниятида жоиз. Эркакка эса тилла узук тақиш мутлақ мумкин эмас. У кумуш узук тақса бўлади. Лекин тақмаслиги муносибдир. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama