01:12 Никоҳ ақди нима? | |
Савол: «Никоҳ ақди», «маҳр» ҳақида маълумот берсангиз. Жавоб: Никоҳ ақди ийжоб (таклиф) ва қабулдан иборат. Таклиф эркак ё унинг вакилидан бўлиши мумкин. Аёл ё унинг вакили ҳам никоҳ ақдини таклиф этиши жоиз. Қабул таклифга муносиб тарзда, иккинчи тарафдан бўлади. Никоҳ ақди учун барча мақбул кўрган лафз «Мен сизга тегдим» лафзидир. Аёл гувоҳлар ҳузурида эрга «Мен сизга тегдим», деса ё унинг вакили: «Мени вакил қилган қизни сизга хотинликка бердим», деб айтса, никоҳ ақдини таклиф қилган бўлиб, иккинчи томон эр «Қабул қилдим», дейиши билан (тубандаги шартлар ила) никоҳ ақди боғланган ҳисобланади. Никоҳ ақди пайтидаги гувоҳлар балоғатга етган, озод, мусулмон икки эр ё мазкур сифатли икки аёл ва бир эр бўлишлари ҳамда никоҳланувчиларнинг ийжоб ва қабул сўзларини эшитишлари никоҳ ақдининг муҳим шартидир. Никоҳланаётган эр ва аёл ҳам бир- бирларининг ийжоб ва қабулларини гувоҳлар ҳузурида эшитишлари шарт. Никоҳланувчиларнинг ота, ака-ука каби қариндошлари ҳам никоҳ ақдига гувоҳ бўлишлари мумкин. «Ийжоб» ва «қабул» билан бирга маҳр миқдори ҳам айтилади. Маҳрнинг нақд ва насия миқдори кўрсатилади. Шунингдек, аёлнинг бошқа шартлари, масалан, ихтиёрини ўзида қолдириб, хоҳлаган жойда ё маълум муддатда бир боин талоқ қилиш ҳуқуқини олиш каби шартлари бўлса, ийжоб ва қабул вақтида айтиши керак. Савол: Никоҳ ақди билан эр ва хотинга қандай мажбуриятлар юкланади? Жавоб: Никоҳ ақди мажбурият юклаш ва мажбурият олиш ақдидир. Зеро, бу ақд билан эр-хотиннинг ҳар бири иккинчиси олдида бир қанча вазифани зиммасига олади. Баъзи шартларга (бу ерда уларни батафсил санаб ўтишнинг иложи йўқ) риоя этиш билан эр хотинига масъул бўлади. Қуйидагилар бу ақднинг энг муҳим ҳукмларидандир: 1. Икки ақд қилувчи ўртасида эр- хотинлик қарор топади ва уларнинг ҳар бирига эр-хотинлик ҳукмлари лозим бўлади. Бир-биридан баҳра (лаззат) олишлари ҳалол бўлади. Эрга хотинининг онаси, хотинга эрининг отаси маҳрам бўлади. Эр-хотин ўртасида меросхўрлик юзага келади. 2. Ақд боғланиши билан хотиннинг келишилган нақд маҳрини бериш, унинг озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошпана каби зарурий эҳтиёжларини таъминлаш эрга вожиб бўлади. 3. Эрнинг хотинига маълум тартибда одоб бериш ҳуқуқи юзага келади. Зеро, эр хотинга ҳомийдир. Хотинга шаръий мумкин бўлган ҳолларда эрига бўйсуниши, эрининг уйида бўлиши, эрининг рухсатисиз ё заруратсиз уйдан чиқмаслиги вожиб бўлади. Савол: Опа-сингилга бир вақтда никоҳланиш жоизми? Жавоб: Опа-сингил билан бир пайтда никоҳда бўлиш ҳаромдир. Хотиннинг аммаси, холаси ва жиянларини ҳам бир пайтда никоҳга олиш жоиз эмас. Аммо бирини никоҳидан чиқаргандан кейин бошқасига никоҳланиш мумкин. Шунингдек, иддаси тугамаган аёлга уйланиш ҳам ҳаромдир. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama