01:15 Совчилик одоблари қандай? | |
Савол: Қизга совчи қўйиш динимизда бор нарсами ёки урф-одатга кирадими? Умуман, совчиликнинг тартиб- қоидалари қандай бўлади? Жавоб: Никоҳдан олдин совчилик суннатдир. Зеро, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларига ва бошқаларга совчилик қилганлар. Совчиликдан мақсад қизнинг хоҳишини, шунингдек, ота-онасининг фикрини, никоҳга розилиги ё рози эмаслигини билишдир. Совчилик одатда эр тарафидан бўлади. Совчилик эрнинг аёлни бирга яшашга таклиф этишидир. Никоҳдан олдин қиз ва оила аъзоларининг розилиги лозим. Совчилик қиз ва унинг яқинларининг фикрларини кўрсатади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аёлларнинг ўзлари талаб қилмаганида ё ижозат бермаганида уларни никоҳлашдан қайтарганлар. Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) бундай ривоят қиладилар: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: «Бевани у билан маслаҳатлашмасдан никоҳ қилинмайди. Қизнинг розилиги олинмасдан никоҳ қилинмайди». Саҳобалар сўрадилар: «Ё Расулуллоҳ! Қизнинг розилиги нима?» Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Индамаслиги», деб жавоб қилдилар». Беванинг маслаҳатини олиш лозим. Беванинг яқинлари унинг никоҳга очиқ розилигини олишлари керак. Қиздан эса розилиги сўралади. Аммо у очиқ жавоб беришга мажбур қилинмайди. Унинг индамаслиги кифоя. Зеро, қиз очиқ жавоб беришдан тортинади. Ойша онамиздан (розияллоҳу анҳо) бундай ривоят қилинади: «Ойша онамиз: «Ё Расулуллоҳ, қиз уялади», дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Унинг индамаслиги розилигидир», дедилар» (Имом Бухорий ривояти). Савол: Одатда йигит қизга совчи юборади. Лекин қиз ҳам тегишни таклиф қилиб йигитга совчи қўйиши мумкинми? Жавоб: Мумкин. Аммо, яхшиси, бу ишни қизнинг ўрнига унинг яқинларидан бири бажаргани маъқул. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama