01:19 Тоқ ўтиш мумкинми? | |
Савол: Бева қолган айрим кишилар турмуш қуришга имкониятлари бўла туриб, негадир тоқ ўтишади. Бу ҳақда динимизнинг қандай кўрсатмалари бор? Жавоб: Шаръий ва тиббий монелар бўлмаган ҳолда тоқ ўтиш жоиз эмас. Фақирларни жуфтлаш бой мусулмонларнинг бурчидир. Бу нарса иффатли ва номусли турмушнинг ягона йўли бўлиб, жамиятни ахлоқсизликдан муҳофаза қилади. Қуръони каримда бундай дейилади: «Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизнинг солиҳларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ Ўз фазлу карами билан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, билгувчидир» (Нур сураси, 32-оят). Бу ояти жалиладан мурод Ислом жамиятида узрсиз бўйдоқ ва бевалар бўлмасин, жинсий истаклар фақат шаръий йўллар билан қондирилсин, демакдир. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) бундай дейдилар: «Уч кундан кейин ўлишимни билсам ҳам, бўйдоқ ўтишдан уйланмоқни афзал кўраман» (Суютий). Уйланмаслик мумкинми? Савол: Мусулмон тарки дунё мақсадида уйланмаслиги мумкинми? Жавоб: Йўқ, мумкин эмас. Исломда тарки дунё қилиш йўқ. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama