01:20
Фосид никоҳ нима?

Савол: Қандай никоҳ фосид никоҳ
ҳисобланади?
Жавоб: Гувоҳсиз никоҳ, иддаси
тугамаган опасидан сўнг синглисига
уйланиш, тўртинчи аёлининг иддаси
ўтмай, бешинчисига никоҳ қилиш,
иддадаги аёлга никоҳланиш фосид
никоҳлардир. Никоҳнинг фосид
бўлганини билган эр ҳам, хотин ҳам уни
бузишлари лозим бўлади.
Фосид никоҳда қовушув бўлмаган бўлса,
идда ва маҳр вожиб бўлмайди. Агар
қовушув бўлса, идда ўтиради, маҳр
белгиланмаган бўлса, маҳри мисл
берилади. Агар белгиланган бўлса, маҳри
мисл ва белгиланган маҳрдан қайси
бирининг миқдори оз бўлса, шу
берилади.
Савол: Мен хизматим тақозоси билан
беш-олти ойлаб қўшни мамлакатда
тураман. Ўша ерда уйланишим
мумкинми, буни биринчи аёлимга
маълум қилишим шартми?
Жавоб: Никоҳ абадий ақд-боғланишдир.
У ўлгунча эр-хотин бўлиб яшашни
тақозо этади. Никоҳдан кўзланган
мақсад насл қолдириш ва уни
тарбиялашдир. Бу мақсад кўзланмаган
никоҳ мутъа никоҳи бўлади. Бир неча
кун яшашни айтиб никоҳланиш
«вақтинчалик никоҳ» дейилади. «Раддул
Муҳтор»да бундай дейилади: «Мутъа ва
вақтинчалик никоҳ ботилдир». Бу икки
тур никоҳнинг ҳаромлигига шиаларнинг
бир тоифасидан бошқа барча мазҳабдаги
уламолар иттифоқ қилишган.
Просмотров: 2376 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Baho Bering!
Всего ответов: 130
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama