01:22
Эр-хотинлик муқаддимаси

Савол: Яқинда никоҳ кечаси ҳақида сўз
борганида «биринчи учрашув», деган
гапни айтиб қолишди? У нима дегани?
Жавоб: «Биринчи учрашув» деганда эр
хотинини қўлидан тутиб уйига олиб
кириши тушунилади. Аёлнинг эр уйига
бу тарзда кириши эр-хотинлик ҳаёти
ҳамма кўринишларининг бошланиши ва
муқаддимасидир. «Биринчи учрашув»
деганда, шунингдек, қўшилишга ҳам
ишора бор.
Аёлнинг эр уйига кириши унинг бир
оиладан иккинчи оилага, бир уруғдан
иккинчи уруғга ўтиши, демакдир. У ота-
онаси ва туғишганлари бағрини тарк
қилиб, эрнинг «умр шериги»га айланади.
Худди шу гаплар эр бўлиб хотинига
масъул бўлган эркакка ҳам тегишлидир.
У энди оила олдидаги барча бурчларини
уддалаши керак бўлади.
Эр ҳам, хотин ҳам ўрталаридаги
«биринчи учрашув» лаҳзасига руҳий
ҳозирлик кўришлари лозим. Бу
учрашувдан олдин эркак хотини билан
тотув яшашга, унга сабр, идрок билан
яхши муомала қилишга ўзини
ҳозирласин. Бу нарса осон эмаслигини,
муҳим ва жиддий ишга қадам
қўяётганини кўз олдига келтирсин. Аёл
ҳам «эрка қиздан» «жавобгар хотинга»
айланишдек муҳим ишга ўзини
тайёрласин. Уларнинг ҳар бири нимага
қадам қўяётганини, уларни масъулиятга
садоқат кутаётганини яхши билишлари
керак.
Мазкур иборанинг ишора маъносига –
қўшилишга келсак, эр-хотин бу иш
уларга насл қолдириш, жинсий аъзони
асраш, шаҳватни ҳаромдан қайтариш
воситаси деб қарашлари лозим.
Просмотров: 2468 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Сайтга Кунда Неча Бор Кирасиз ???
Всего ответов: 88
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama