00:29 Тўйлар қандай ўтиши керак? | |
Савол: Тўй – халқимизнинг энг суюкли ва эътиборли урф-одатларидан. Ислом динимизнинг никоҳ тўйини ўтказиш борасида алоҳида кўрсатмалари борми? Шу ҳақда маълумот берсангиз. Жавоб: Мусулмонлар орасида динсизларга тақлид афсус ва надомат қўзғайдиган даражада кенг тарқалди. Хусусан, бу ҳол тўй ва ҳашамлар соҳасида кўпроқ ёйилган. Тўйлар ҳаромларни писанд қилмаслик, ароқхўрлик ва бошқа тубанликлар қилинадиган маросим бўлиб қолди. Бинобарин, бу ўринда мусулмонларга тўйлар қандай бўлиши лозимлигини ва Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ҳақда ворид бўлган ҳадиси шарифларни эслатиб қўймоқчимиз. Тўй ҳам Аллоҳ таолога тоатнинг бир кўринишидир. Унинг розилиги ва тавфиқига сабабдир. Тўй никоҳни эълон қилиш учун, одамлар фалон йигит фалон қизга уйланганини билишлари, шубҳа ва гумон бартараф бўлиши учун йўлга қўйилгандир. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) никоҳни эълон этишни ва одамлар орасида ёйишни буюрганлар. Тўйдан мақсад кишиларни таомга даъват этишдир. Яъни, таом пишириб, одамларни уни ейишга чақиришдир. Қўй сўйиб тўй қилиш фазилатдир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Сафийя онамизга уйланганларида бўтқа ва хурмо билан, Зайнаб бинт Жаҳш онамизга уйланганларида эса қўй сўйиб тўй ўтказганлари бир неча ҳадисда баён қилинган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйланганини айтган саҳобалардан бирига: «Бир қўй сўйиб бўлса-да, тўй қил», деганлар. Мусулмонлар тўйларини ҳалол-ҳаромни фарқлаб, маъсиятсиз ҳолатда ўтказишлари вожибдир. Бу иш қийин эмас. Тўйларимизни динимизга мувофиқ ўтказиш билан катта балодан, бемазагарчилик ва ахлоқсизлик каби тўйлардан, бу хатарли вабодан қутуламиз. Никоҳни эълон қилишнинг ҳикмати уни одамларга билдириш, эр-хотиндан гумонни даф қилиш, Аллоҳ таолонинг никоҳ ақди сабабли ҳаромни ҳалол ва ҳалолни ҳаром этиб, инсонларга берган неъматини изҳор этишдир. Зеро, никоҳ ақди хотинни эрига ҳалол қилади. Хотиннинг онасини эрга, эрнинг отасини хотинга ҳаром қилади. Савол: Меҳмонхона ва кўнгилочар жойларда ўтказиладиган тўйларнинг ҳукми нима? Жавоб: Тўйларнинг қаерда ўтиши эмас, қандай ўтиши муҳим. Баъзи хонадонларда ҳаром-ҳаришлик билан тўйлар қилинаётганидек, ресторанларда ҳалол- покиза тўй ўтказиш мумкин. | |
|
| |
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot

Reklama