01:24 Ғуслдан кейин маний қолдиғи чиқса... | |
Савол: ассалому алайкум. Эркак киши жимоъдан кейин ғусл қилгач, қолдиқ маний чиқса, яна ғусл қилиши лозимми? Бир фатвода ундай кишига фақат таҳорат лозим, дейилибди. Яна аёлнинг фаржидан ғуслдан кейин эрнинг маний қолдиғи келса, унинг ҳукми нима? Жавоб: ва алайкумус салом. Жунубликдан ғусл қилгач, закарда қолган маний ёки мазий чиқса, қайтадан ғусл қилиш шарт эмас. Бунда намоз ўқимоқчи бўлинса, закар ва либосни поклаб, таҳорат қилиб олиш кифоя қилади. Магар ғуслдан сўнг маний шаҳват билан чиқса, унда ғусл қилиш керак. Закардаги қолдиқ маний қайта ғусл қилишни вожиб қилмайди. Манийнинг бир бор шаҳват билан чиқиши ила бир марта ғусл қилиш вожиб. Манийнинг қолдиғи яна покланишни лозим этмайди. Сабаби қолдиқ чиқиши билан банданинг бутун танаси нопок бўлмайди. Чунончи бир марта маний чиқиши билан икки марта ғусл қилиш шарт эмас. Закар ёки аёл фаржидаги қолдиқ нарсалар фақат таҳоратни бузади, холос. Хусусан, аёл ғусл қилганидан кейин эрининг манийси фаржидан чиқса, у ҳам қайтадан ғусл қилиши шарт эмас. Ҳанафий, моликий ва ҳанбалийлар мазҳаби уламолари ғусл вожиб бўлиши учун манийнинг шаҳват билан чиқишини шарт қилишган. Хулоса қиладиган бўлсак: 1. Агар ғуслдан сўнг аввалги манийнинг қолдиғи чиқса, қайта ғусл қилиш шарт эмас. 2. Агар ғуслдан сўнг шаҳват қайтадан қўзғаб, маний шитоб билан чиқса янгидан ғусл қилиш лозим. Сабаби бунда ғуслни вожиб қилувчи нарса қайтадан юз берган бўлади. 3. Ғуслдан кейин маний қолдиғи чиқиши либос ва закарни ювишни вожиб қилади, таҳоратни кетказади. Валлоҳу аъалам! | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama