01:10
Фарзанд туғилганида қандай амаллар қилинади?

Савол: Аллоҳ бизга фарзанд ато этди.
Фарзанд туғилиши биз эр-хотинга қандай
вазифаларни қўяди?
Жавоб: Бола туғилганидан сўнг қилиниши
лозим бўлган суннат ва мустаҳаб
ишларнинг муҳимлари қуйидагилар:
1. Чақалоқ туғилганидан кейин биринчи
эшитадиган сўзи азон бўлиши учун ўнг
қулоғига азон, чап қулоғига иқомат айтиш
мустаҳабдир.
2. Чақалоқ туғилгач, отаси ё бошқа фозил
киши хурмо ё шунга ўхшаш нарсани
чайнаб, уни чақалоқ оғзига суриши ҳам
мустаҳабдир. Зеро, Пайғамбаримиз
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаи
киромлардан бир нечаларнинг
фарзандларига шундай қилганлар. Абу
Бакр Сиддиқнинг қизи Асмонинг ўғли
Абдуллоҳ ибн Зубайр (Аллоҳ таоло
уларнинг барчаларидан рози бўлсин)
туғилганида Пайғамбаримиз шундай
қилганлар. Асмо унга Маккада ҳомиладор
эди ва Мадинага ҳижрат қилиб Қубога
келишлари билан Абдуллоҳни туғди. Уни
Расулуллоҳ ҳузурларига олиб боргач, У зот
(алайҳиссалом) хурмо келтиришларини
сўрадилар ва хурмони чайнаб уни оғзига
туфладилар. Шундай қилиб, унинг қорнига
биринчи кирган нарса Расулуллоҳнинг
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак
тупуклари бўлди. Сўнг хурмо билан оғзини
сурдилар ва ҳақига дуо қилдилар, унга
барака тиладилар. Абдуллоҳ Мадинадаги
муҳожирларнинг Исломда туғилган
биринчи чақалоғи эди.
3. Бола туғилганида унга яхши ном қўйиш
суннатдир. Исм қўйишни етти кундан
кечиктириш маъқул эмас. Имом Муслим
Анас ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу)
ривоят қилишларича, Расулуллоҳ
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар:
«Бу кеча бир ўғил кўрдим, уни отамнинг
исми билан Иброҳим деб номладим».
Расулуллоҳнинг бу ўғиллари Марям
Қибтиядан (розияллоҳу анҳо) туғилганди.
У мусулмон бўлган чўрилари эди. Имом
Муслим Абдуллоҳ ибн Умардан
(розияллоҳу анҳу) ривоят қилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) марҳамат қиладилар: «Аллоҳ азза
ва жаллага энг суюкли исмларингиз
Абдуллоҳ ва Абдураҳмондир». Бошқа
ҳадисларида айтадилар:
«Пайғамбарларнинг номларини олинг!»
Исмларни бузиб айтиш макруҳ бўлади.
4. Ўғил болани хатна қилиш суннатдир.
Уни кечиктириш макруҳ. Хатна барча
пайғамбарларнинг суннатидир.
Просмотров: 1665 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytda sizga nimalar yoqmaydi ?
Всего ответов: 1
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama