01:13 Эмикдошлик ҳақида | |
Савол: Эр-хотин ўзларининг эмикдош ака- сингил эканини билишса, нима қилишади? Уларнинг фарзандларининг ҳукми нима? Жавоб: Зудлик билан ажралишлари вожиб бўлади. Қозига мурожаат қилиб, ажралганларини қайд эттиришлари керак. Фарзандлари қонуний фарзанд бўлади. Насаблари уларга боғланишида шубҳа бўлмайди. Эмикдош ака-сингил эканини билгунларича бўлган муносабатлари учун гуноҳкор бўлмайдилар. Савол: Бир эркак ё аёл қандайдир эр- хотиннинг эмикдош эканини билса, буни уларга айтиши вожибми? Жавоб: Ҳа, айтиши вожиб бўлади. Бундан сўнг масъулият улар зиммасига тушади. Савол: Бағрига олган ё эмизган аёл бағрига олгани ё эмизгани учун ҳақ олиши мумкинми? Жавоб: Ҳа, ҳақ олиш мумкин. Аммо гўдакнинг туққан онаси талоқ қилинмаган бўлса, бу иши учун ҳақ олиши мумкин эмас. Агар талоқ қилинган бўлса, ҳақ олса бўлади. Ҳатто гўдакнинг онаси ўзга аёлдан кўра бунга муносиброқдир. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama