01:15
Отадан воз кечса бўладими?

Савол: Фарзанд ёшлигида ташлаб кетган
отасидан воз кечиши мумкинми? Бир
дўстимизни отаси билан яраштириш учун
ҳар қанча тиришмайлик, у «Мени тирик
етим қилган отамдан воз кечганман», деб
кўнмаяпти. Шунга тушунтириш берсангиз.
Жавоб: Мусулмон киши қандай сабаб
билан бўлмасин, ўз отасидан воз кечиши,
бошқани ота ҳисоблаши мумкин эмас.
Ислом шариатида бу иш таъқиқланган.
Баъзилар отаси ёшлигида ташлаб кетгани
учун жаҳл қилиб, бошқа кишини ота
сифатида қабул қилади ва буни расмий
ҳужжатларда қайд ҳам эттиради. Бу иш
ҳаромдир.
Насл-насабни ҳар қандай шаклда
қалбакилаштириш шариатимизда
ҳаромдир. Баъзи эрлар хотинлари билан
уришганида уларга ўчакишиб бузуқликда
айблайди ва пушти камаридан бўлган
фарзандидан воз кечади. Баъзи хотинлар
эса, эрларига хиёнат қилиб, бегонадан
орттирган болани эрига боғлайди.
Буларнинг ҳаммаси ҳаромдир.
Просмотров: 1776 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Сайтга Кунда Неча Бор Кирасиз ???
Всего ответов: 88
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama