01:25
Оила бошлиғи ким?

Савол: Сир эмаски, кўпгина оилаларда оила
бошлиғи эркаклар бўлиб келган. Аммо
кейинги пайтларда ана шу тартиб
бузилаётганга ўхшайди. Шариатимиз бу
масалага қандай қарайди?
Жавоб: Эр хотинни ўзининг бир жузъи
эканини унутмаслиги керак. Рум сурасининг
21-ояти мазмуни бундай: «Унинг
оятларидан (яна бири) – У зот сизлар
ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан
жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда
ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо
қилишидир. Албатта, бунда тафаккур
қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир».
Аллоҳ таоло мазлумларнинг ҳомийсидир. У
золимларни дўст тутмайди. Буни
хотинининг қариндошлари ва мададкори
йўқлигидан унга тўла ҳукмрон бўлган эркак
унутмасин!
Ўз навбатида хотин ҳам эрини ҳурмат
қилиши, унинг ўзидан устунлигини эътироф
этиши керак. Зеро, эр хотиннинг ҳимоячиси,
унинг шарафини, номусини ва ҳурматини
сақловчидир. Эр хотиннинг отасидан
кейинги ҳомийсидир. Умрининг кўп қисми
эри билан ўтади.
Хотин тенглик ва ҳуқуқ ҳақида ёлғон
фикрларни уқтирувчи, оила моҳиятини
бузиш, низомини издан чиқариш, бирлигини
тарқатиш учун уни отага ва эрга қарши
чиқишга ундовчи бузғунчиларнинг ёлғонига
оғмаслиги керак.
Эр-хотин Аллоҳ таолодан қўрқсинлар,
Бақара сураси 237-оятининг маъносини
доимо ёдда тутсинлар: «Ораларингизда
марҳамат кўрсатишни унутманг!»
Эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва
масъулиятларни ёритишдан олдин
ижтимоий ошкор ҳақиқатни, воқеийликни
англовчи ҳар бир оқил тўғрилигида
тортишмайдиган бир ҳақиқатни баён этиш
лозим. Бу, Аллоҳ таоло эркакларни
аёлларга нисбатан кўтарган даражадир.
Бақара сурасининг 228-ояти мазмуни
бундай: «Аёллар зиммаларидаги
масъулиятларига тенг, инкор этилмас
ҳуқуққа эгалар. Ва эркакларнинг аёлларга
нисбатан даражаси бор».
Бу даража бошқариш ва йўналтириш
мартабасидир. Аллоҳ таоло бошқариш
ҳукмини эркаклар қўлига берган. Нисо
сурасининг 34-ояти мазмуни бундай:
«Эркаклар аёлларга ҳомийдир. Бунинг боиси
Аллоҳ таоло эркакларни аёллардан
фазилатли қилгани ва эркакларнинг
молларидан нафақа беришларидир».
Эркак аёлдан ақлан, жисман, идрокан
кучлидир. Бунда шубҳа йўқ. Эркакларнинг
аёллардан ортиқча фазилати ҳеч бир ақлли
инсонга пинҳон эмас.
Бақара сурасидаги 228-ояти эрнинг хотин
олдидаги ҳуқуқи хотиннинг эр олдидаги
ҳуқуқидан катта ва масъулиятлироқ
эканини англатади. Шунинг учун ҳам
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам): «Агар мен бир кишини иккинчи
кишига сажда қилишга буюрадиган
бўлганимда, эрнинг хотин зиммасида ҳақи
кўп бўлганидан, хотинни эрига сажда
қилишга буюрардим», деб марҳамат
қилганлар.
Бу ҳурмат қилиш, зиммага олиш ва
жавобгарлик даражасидир. Абдуллоҳ ибн
Аббос (розияллоҳу анҳу) айтадилар:
«Даража эркакларни аёллар билан яхши
муомала қилишга, аёлларга кенг бағрли ва
очиқ қўлли бўлишга ундайди». Ортиқ
даражали инсон ўзига машаққатни олиши
лозим бўлади.
«Эркаклар аёлларга ҳомийдир». Бу
ҳомийлик аёлларга таълим-тарбия бериш,
уларни молиявий таъминлаш, ҳимоя қилиш
ва уларга ғамхўрлик қилиш билан бўлади.
Аёл эрига итоат қилиши, унинг
топшириқларини, агар улар Аллоҳ амрига
зид бўлмаса, бажариши лозим. Аммо эр
топшириқлари Аллоҳ амрларига зид бўлса,
уни бажармаслиги керак. Зеро, Холиққа
гуноҳкор бўлиб, махлуққа итоат этилмайди.
Лекин эркакларнинг аёллардан
афзаллигини, баъзи фаҳм-фаросатсиз
жоҳиллар ўйлаганидек, эр аёл устидан ҳукм
қилувчи ҳоким, унга истаган нарсасини
юклайди ва хоҳлаганини буюради, аёлнинг
йўқ, дейишга, эрининг буйруғига қарши
чиқишга ҳақи йўқ, чунки у хато қилса ҳам,
золим ва қўпол бўлса ҳам, «эрдир», деб
тушуниш дуруст бўлмайди. Бундай тушуниш
жуда катта жаҳолатдир, Аллоҳ таоло
шариатига зиддир.
Баъзи инсонлар айримларини, хусусан,
аёлларни қул қилсин ва хорласин учун
эмас, балки раҳм қилсин, ёрдам берсин,
ишларини тўғриласин, яхшилик қилсин,
ҳурмат қилсин учун Аллоҳ таоло уларнинг
баъзиларини айримларидан фазилатли
қилгандир.
Хотинларини қулни калтаклагандек
калтакловчилар эркак ҳам, яхши одам ҳам
эмас. Хотинларига озор берувчилар, уларни
хорловчилар ва камситувчилар, уларга
қўполлик қилувчилар қалбларидан меҳр
айрилган кишилардир. Улар жуда ҳам ёмон
эркаклардир. Мусулмон эркаклар учун
жуда хунук мисолдир.
Ҳақиқий маънодаги эр хотини билан яхши
муносабатда бўлади, унга жавобгарликни
садоқат ва ихлос билан адо этади. Унинг
ҳолатини яхшилайди, бузмайди. Унга
яхшилик қилади, ёмонлик қилмайди. Уни
яхши ишларга бошлайди, яхши ишлардан
қайтармайди. Хотини хато қилса, насиҳат
билан унга шафқат кўрсатади, қўполлик
қилмайди. Унга меҳр ва илтифот
кўрсатади. Тундлик ва манманлик
қилмайди.
Просмотров: 1832 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Сайтга Кунда Неча Бор Кирасиз ???
Всего ответов: 88
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama