01:25
Эр-хотиннинг вазифалари нима?

Савол: Оилада эр ва хотиннинг вазифалари
нималардан иборат?
Жавоб: Эрнинг вазифалари қуйидагилар:
1. Аёлнинг маҳрини бериш. Никоҳ ақди
тузилаётганда маҳр унутилса ҳам, аёл унга
ҳақли бўлаверади.
2. Нафақа. Саҳиҳ уйланиш битими эрни
хотиннинг асосий эҳтиёжларини
қондиришга бурчли қилади.
3. Бирдан зиёд уйли бўлса, ўрталарида
адолат қилиш.
4. Тинч-тотув яшаш, яхши муомалада
бўлиш.
Хотиннинг вазифалари қуйидагилар:
1. Турмушга чиққан хотин эридан бошқага
ҳаромдир. Бошқа билан никоҳдан
ўтмайди.
2. Хотин эридан шартлашган маҳрни олса,
унинг уйига боради ва унга бўйсуниб, тобе
бўлади.
3. Ислом жоиз кўрган ҳолатлардан
бошқасида фақат эр изни-ла ташқарига
чиқиши мумкин.
4. Эрининг Исломга зид бўлмаган
истакларини адо этади.
5. Эрининг Ислом доирасидаги тарбия
ҳақини қабул қилади.
Эр-хотиннинг бурч ва мажбуриятлари
Савол: Эрни хотиндан аввалга қўйиш аёл
ҳақларини поймол этиш бўладими?
Жавоб: Йўқ, балки аёлнинг отаси ва эрига
бўйсунмасликка чақириш аёлни ва
жамиятни бузиш бўлади. Аёл ота ва эр
ҳимоясида бўлса, унинг ҳақлари қандай
поймол бўлади?
Ҳамма халқлар ҳам тарихлар оша
бошқарувчи ҳокимиятга бўйсуниб келади.
Савол: Хотин хато қилганида, масалан,
таомни яхши ҳозирламагани учун уни уриш
мумкинми?
Жавоб: Йўқ, мумкин эмас, аксинча, унга
ёрдамлашиб, яхши тайёрлаш йўлини
ўргатиши керак.
Савол: Дейлик, ибодатли аёл нафл намоз,
рўза ва зикрларни канда этмайди, бироқ
эрнинг ҳақларида бепарволик қилади. Бу
аёл тутган йўл тўғрими?
Жавоб: Бу аёлнинг тутган йўли хато. У
фарз ибодатлардан бошқа вақтларда
эрининг ҳақига риоя этишга буюрилган.
Шунинг учун эрининг рухсатисиз нафл
рўза тутолмайди. У эрининг ҳақини адо
этиши керак. Бу ҳам тоат ҳисобланади ва
унга ажр олади.
Савол: Агар эр хотиндан безаниб юришни,
уйидан бошқа жойларда, бегоналар олдида
сочини очиб юришни талаб қилса, хотин
унга бўйсуниши керакми? Агар бўйсунмаса,
талоқ билан қўрқитса-чи?
Жавоб: Йўқ, у эрнинг бундай талабига
бўйсуниши мумкин эмас. Зеро, Холиққа
гуноҳкор бўлиб, махлуққа итоат
этилмайди. Эрнинг талоқ билан қўрқитиши
аёлни масъулият ва гуноҳдан халос
этмайди. Агар эрнинг бундай жоҳилона
талабларини бажарса, аёл ҳам, эри ҳам
гуноҳкор бўлади. Эрнинг гуноҳи хотиннинг
гуноҳидан кўпроқ бўлади. Агар бу эр
аёлларнинг иффатларини сақлаб кийиниб
юришларини маданиятсизлик ва ёмон
одат деб ҳисобласа, динда зарур деб
билинган шаръий ҳукмларни писанд
этмагани учун диндан чиқади.
Савол: Эр хотинини уйдан бошқа жойда
ишлашдан қайтаришга ҳақи борми?
Жавоб: Ҳа, бунга ҳақи бор.
Савол: Хотини ёки қизини ҳаром иш
қилаётганини кўриб индамаган,
қайтармаган эркакнинг ҳукми нима?
Жавоб: Бундай эркак даюсдир. Шарафи,
ғурури ва қадри йўқ инсондир. Номус
тўкилганда чурқ этмай ва жаҳли чиқмай
туриш даюслик белгисидир.
Савол: Эр-хотинга тортиқ этилган ҳадя
кимники бўлади?
Жавоб: Ҳадя эрга берилган бўлса, эрники,
хотинга берилган бўлса, хотинники бўлади.
Савол: Аёл эрининг рухсатисиз касал,
қаровчиси йўқ отасига қараши жоизми?
Жавоб: Ҳа. Бу ҳолда аёл эри рухсат
бермаса-да, отасига қарайди. Зеро,
оталик ҳуқуқи эр ҳуқуқидан устундир
(«Қозихон»).
Просмотров: 7570 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 1.0/1
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан сайтимизни Топдингиз?
Всего ответов: 112
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama