00:31
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбиялаётганда унутмаслик
керакки, тарбия услуби уни ўзлаштиришда
муҳим ўрин тутади. Яъни, нимани
айтгандан кўра қандай айтган муҳимроқ.
Айтайлик, сиз гапираётган чоғингизда
фарзандингиз жим туриб эшитаётган
бўлса, демак сиз бекорга гапираётган
бўласиз. Фарзандингизга ҳиссиётлари ва
мулоҳазаларини ифода қилишга имкон
беринг, менга гап қайтаряпти, дея
жаҳлингиз чиқмасин. Болани тушунишнинг
энг маъқул йўли унга яхши ният билан,
яъни, урушиб жеркиш билан эмас, ширин
ва мулойим муомала илинжида
яқинлашишдир. Битта суҳбат давомида
бир неча муаммони ҳал қилишга
чоғланманг! Ҳар бир мавзу ва муаммони
алоҳида-алоҳида ҳал қилинг.
Фарзандингизга тўғри билим беринг.
Болага хатоларини айтиш билан
кифояланиш ярамайди. “Қўлингни юв!”,
“Салом қани?”, “Бор, дарсингни
қил!”ларнинг ўзи етарли эмас. Агар
фарзандга айтилганларни у билан бирга
бажариб, уни олқишлаб қўйсангиз,
кўзланган натижага эришишингиз мумкин.
Фарзандингизни тинглай билинг! Шу
тариқа унинг муаммо ва ҳис-туйғуларидан
хабардор бўласиз. Уни ёмон ҳолатга
туширган воқеадан сўнг, хулоса
чиқаришга, сабоқ олишига кўмаклашинг.
Ўша дамда уни койиманг! Маъруза
ўқиманг. Агар лозим бўлса, орадан бироз
вақт ўтиб, ҳиссиётлар совигандан кейин
тушунтиришингиз мумкин. Болангизни
душманингизга айлантиришни
хоҳламасангиз, бирор
муваффақиятсизликдан кейин “Ана,
айтмаганмидим?!” деган хитоблардан
йироқ бўлинг. Унга бақирмасдан ва
қизишмай ҳақсизликка қарши чиқишни
ўргатинг.
Фарзандингизни тинглаётиб, унинг
чеҳрасига боқинг! Шунда у ўзини керакли
ҳис қилади. Боладан гина қилманг.
Фақатгина “Буни сендан кутмагандим”,
десангиз кифоя.
Фарзандингизнинг бирон хатти-ҳаракати
сизга ёққанда, буни унга билдириб қўйинг.
Унутмангки, фарзандингиз сизни ўзига
идеал деб билса, шундагина унга ўзингиз
истаган нарсани сингдира оласиз.
Просмотров: 1624 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Qaysi bo'limlarni sevib mutolaa qilasiz ?
Всего ответов: 11
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama