00:33 Уч талоққа йўл борми? | |
Савол: Уч талоқ қилинган хотинни эрига қайтадан никоҳлаб бўлмайди, деб эшитган эдим. Аммо айрим жойларда турли томонларни ҳисобга олиб, бунга «йўл топиб» берилганини айтиб қолишди. Умуман, уч талоқ бўлган аёлни эрига қайта никоҳлаш жоизми? Жавоб: Катта боин (уч талоқ) талоқ қилинган хотин бошқа эрга тегиб, у билан бирга яшаб, шаръий сабаблар билан ажралганидан сўнггина биринчи эри ила қайта никоҳланиши мумкин. Бақара сурасининг 230-ояти мазмуни бундай: «Агар эр хотинини икки бор талоқ қилганидан сўнг учинчи талоқ қилса, хотини унга ҳалол бўлмай қолади. Фақат хотини бошқа эрга тегиб чиққанидан сўнггина унга қайта уйланиш ҳалол бўлади». Яъни, ҳукм шу: уч талоқ қилинган хотин бошқа эрга тегиб, у бошқа эр ҳам талоқ қилса, иддаси ўтганидан сўнг биринчи эрига ҳалол бўлади. Уч талоқ қилинган хотинни биринчи эрига ҳалол қилиш ниятида никоҳга олишнинг ҳукми ҳақида уламоларнинг фикрлари турлича. Улардан бири жумҳур уламоларнинг сўзи бўлиб, қисқача бундай: «Уч талоқ қилинган хотинни биринчи эрига ҳалол қилиш ниятида эмас, балки у билан ўлгунча яшаш ниятидагина никоҳга олиш лозим. Уни биринчи эрига ҳалол қилиш ниятида никоҳига олган киши гуноҳкордир». Баъзи кимсалар уч талоқ қилинган хотинни кимгадир шаклий никоҳлаб беради. У қўшилмай туриб талоқ қилади. Сўнг аслида қўшилмаган бўлсалар-да, «қўшилдик», деб ёлғон гапиришади. Бу қабиҳ ишдир, улкан гуноҳдир. Зеро, бу очиқ ва қатъий шаръий ҳукмга зиддир | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama