00:37 Ҳалола қилиш мумкинми? | |
Савол: Айримлар талоқ қилинган аёлини «ҳалола» йўли билан яна никоҳлаб олса бўлади, дейишади. «Ҳалола» Исломда бор нарсами? Жавоб: Инсон табиатан танҳо яшолмайди. Аллоҳ таоло уни шундай яратган. Оила қуради, насл қолдиради. Оила мустаҳкам, орттирилган фарзандлар маънавий ва руҳий баркамол бўлиши учун эр ва хотин никоҳ шартларига риоя этишлари лозим. Эр-хотин ўз ҳаётларини биргаликда давом эттиришларига кўзлари етмай қолганда уларнинг ҳар бирига ажралиш ҳуқуқи берилган. Эр учун талоқ, хотин учун хулуъ – мол эвазига эридан талоқ олиш жорий қилинган. Эр агар хотинини уч талоқдан кам талоқ қилган бўлса, ажралишганларидан сўнг яна янги никоҳ орқали биргаликда яшашлари мумкин. Аммо уч талоқ қилган бўлса, энди улар ҳаётларини ўзаро боғлай олмайдилар. Хотин бошқа эрга тегиб, у билан ҳам келишолмай ажралса ё ундан бева қолса, ана шундагина аввал уч талоқ қилган эри билан ҳаётини қайта боғлаши мумкин. Уч талоқ қилинган хотин талоқ қилган эрига ҳалол бўлиши учун бошқа киши никоҳига олиб, қўшилиб, сўнг талоқ қилишини «ҳалола» дейишади. «Ҳалола» «шаръий ҳийла» ҳисобланади. «Шаръий ҳийлалар»га амал қилиш дин асосларини емиради. Ҳалолага рози бўлган эр ва ҳалола қилувчи ҳақида Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) бундай дейдилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳалола қилгувчини ва ҳалола қилдиргувчини лаънатлайдилар». Лаънатга учраган кимса дунё ва охират неъматларидан бебаҳра қолади. Шундай экан, мутлақ ажралиб кетишга кўзи етмагач, енгилтаклик қилиб, оғзига талоқ сўзини олмаслик керак. | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama