00:38
Никоҳ ақди ҳақида маълумот берсангиз!

Савол: никоҳ ўқилиши ҳақида маълумот
берсангиз!
Жавоб: бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ.
“Никоҳ” шаръий истилоҳда жинсий
муомалани ҳалол қилиш учун битилган
ақддир. Яъни, уйланиш, оила қуриш
“никоҳ” дейилади.
Ҳанафий мазҳабига кўра, никоҳнинг шарти
тўртта. Булар: 1. Ижоб ва қабул, 2. Эр, 3.
Хотин, 4. Икки гувоҳ.
Ижоб никоҳланаётган икки тарафдан
бирининг олдиндан қилган таклифидир.
Иккинчи тарафнинг бу таклифни қабул
қилиши “қабул” дейилади. Ижоб ва қабул
ўтган замон феъли билан ифодаланади.
Масалан, эр “сени хотинликка қабул
қилдим” ёки хотин “сизни эрликка қабул
қилдим” дейиши талаб этилади. “Сени
хотинликка қабул қиламан” каби келаси
замонни англатувчи жумла билан никоҳ
ўрнига ўтмайди.
Агар таклиф келаси замонда, масалан
“фалончи қизи, сиз фалончи ўғлига
хотинликка рози бўласизми?” деб
сўралганда, қиз “рози бўлдим”, деса ҳам
никоҳ тўғри бўлади. Муҳими қабул ўтган
замонда бўлиши керак.
Турмушга чиқаётган қиз балоғатга етган
бўлса, унинг розилиги шарт. Агар
балоғатга етмаган бўлса, уни валиййи
никоҳлаши мумкин.
Никоҳ қийилаётган мажлисда эр ва хотин,
шунингдек, гувоҳлар иштирок этиши, ҳозир
бўлишлари шарт.
Никоҳ тўғри бўлиши учун гувоҳлар бўлиши
керак. Гувоҳлар бўлмасдан Аллоҳни ёки
фаришталарни гувоҳ келтириб қилинган
никоҳ тўғри бўлмайди. Шунингдек,
гувоҳсиз махфий никоҳ ёки битта гувоҳ
билан қийилган никоҳ ўрнига ўтмайди.
Никоҳда иштирок этиши керак бўлган
гувоҳлар мусулмон икки эркак ёки бир
эркак ва икки аёл бўлиши керак. Улар
балоғатга етган, ақлли ва озод бўлишлари,
никоҳ вақтидаги “бағишладим”, “қабул
қилдим” жумлаларини эшитишлари керак.
Зарурат юзасидан кўзи ожиз кишининг
никоҳда гувоҳликка ўтиши жоиз.
Энди никоҳ қандай қийилиши ҳақида
қисқа суратда тўхталамиз. Агар эр ва
хотиннинг розиликлари олинадиган бўлса,
шундай қилинади. Ҳар икки томон ўзлари
ёки вакиллари воситасида икки гувоҳ
ҳузурида ижоб ва қабул билан никоҳни
қийишлари мумкин. Никоҳ икки тарафнинг
ижоб ва қабули билан, яна гувоҳлар
иштирокида қилиниши мумкин бўлганидан
кейин кимнингдир (учинчи тараф, одатда
имомнинг) никоҳ қийиши шарт эмас. Лекин
бунда учинчи бир одам никоҳ ақди
қийилишида иштирок этиб, унинг
бошчилигида никоҳ ўқилиши афзал ва
қулайдир.
Никоҳдан аввал қисқа насиҳат (хутба)
қилиш, никоҳни атрофга эшиттириш,
Аллоҳга итоат ва Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва саллам суннатларига мувофиқ
иш бошлаш ва никоҳни масжидда қийиш
никоҳнинг одобларидандир.
Никоҳ ўқиган одамнинг ўзи гувоҳликка
ўтиши мумкин. Сабаби никоҳда учинчи бир
тарафнинг иштироки шарт эмас. Шу билан
бир қаторда никоҳ икки гувоҳ ҳузурида
эркак ва аёлнинг ижоб ва қабуллари
билан бўлади.
Тўйдан олдин никоҳ ўқитиш жоиз ва
ҳозирги даврда афзал саналади. Шунда
тўйгача бўлган вақтда икки номаҳрам
бирга юришининг олди олинади. Фақат
никоҳ ўқилганидан кейин эр-хотинлик
муносабатлари бошланганини унутмаслик,
бир-бири олдида мажбуриятларини эсдан
чиқариб қўймаслик керак.
Никоҳ ақди юзага чиқиши учун қуйидаги
шартлар бўлиши керак:
1. Ижоб ва қабулнинг тўла маънода
масалага уйғун келиши.
2. Ижоб ва қабулнинг бир пайтда ва бир
жойда бўлиши.
3. Никоҳланувчилар бир-бирларининг
сўзларини эшитишлари.
4. Ижоб ва қабул ўртасида ижобни бекор
қиладиган бирон ҳолнинг юзага
келмаслиги.
5. Ҳар икки тарафнинг уйланиш ёки
уйлантириш ҳуқуқига эга бўлиши.
6. Мусулмон аёлга уйланаётган эркакнинг
ғайримусулмон бўлмаслиги (муслима
фақат муслим бандага уйланиши керак.
Муслим эркак эса муслима ва покдомон
аҳли китоблардан бўлган аёлга уйланиши
жоиз). Валлоҳу аълам!
Просмотров: 2185 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Каердан сайтимизни Топдингиз?
Всего ответов: 112
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama