00:42
Нима гап, фарзандингиз...ми?

Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? Демак,
сиз уни қаттиқ назорат остига олган
экансиз!
Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими?
Демак, сиз уни шижоатлантирмас
(руҳлантирмас) экансиз!
Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими?
Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз!
Фарзандингиз ўғрилик қиляптими? Демак,
сиз унга совға-салом бермаётган экансиз!
Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни
кўп ҳимоя қилар экансиз!
Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат
қилмаяптими? Демак, сиз унинг ёнида
овозингизни пасайтирмас экансиз!
Фарзандингиз доим қовоғи осилганми?
Демак, сиз уни мақтамас экансиз!
Фарзандингиз бахил-қизғанчиқми? Демак,
сиз у билан ўзаро шериклик-ҳамкорлик
қилмас экансиз!
Фарзандингиз бошқаларга нисбатан
тажовуз қиляптими? Демак, сиз унга
нисбатан қўпол муносабатда бўлар
экансиз!
Фарзандингиз заифми? Демак, сиз унга
кўп дўқ-пўписа қилар экансиз!
Фарзандингиз сизни қизғаняптими? Демак,
сиз унга нисбатан беэътибор экансиз!
Фарзандингиз сизни безовта қилиб,
тинчингизни бузяптими? Демак, сиз уни
бағрингизга босиб, юзларидан ўпмас
экансиз!
Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими?
Демак, сиз ундан кўп нарсаларни талаб
қилар экансиз!
Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми?
Демак, сиз ўзингиз билан ўзингиз овора
экансиз!
Психолог-профессор Ториқ ал-Ҳабиб
Просмотров: 1840 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Ёшингиз Неччида ??
Всего ответов: 375
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama