00:44
Нифосда жинсий алоқадан тийилиш

Савол: ассалому алайкум. Туғруқдан қанча
вақтдан кейин эр ва хотин жинсий алоқа
қилиши мумкин?
Жавоб: ва алайкумус салом. Аёл
туққанидан сўнг маълум муддат
келадиган қон “нифос” дейилади.
Нифосли аёл худди ҳайз кўраётган аёл
ҳукмида бўлиб, бу вақтда у намоз ва
Қуръон ўқимайди, рўза тутмайди,
шунингдек, поклангунича эри билан
жинсий алоқа қилмайди.
Фақиҳлар наздида нифоснинг энг оз
муддатининг чегараси йўқ. Қачон поклик
аломати кўринса, ғусл қилиб, амалларни
адо этишни бошлайди. Мазҳаббошимиз
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида
нифоснинг энг оз муддати 15 кун, Абу
Юсуф наздида эса 11 кун.
Нифоснинг энг кўп муддати борасида
икки хил қавл айтилган:
1. Ҳанафийлар ва ҳанбалийлардан бўлган
жумҳур уламоларга кўра, нифоснинг энг
кўп муддати 40 кундир. Абу Исо
Термизийнинг таъкидлашича, Набий
соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли
илм бўлган саҳобаларидан нақл
қилинишича, нифосли аёл қирқ кун намоз
ўқимайди. Магар шу муддат ичида поклик
аломатини кўрса, ғусл қилиб, намоз
ўқишни бошлайди. Агар қирқ кундан кейин
ҳам қон тўхтамаса ва одат кунларига
тўғри келиб қолса, у ҳайз қонидир. Агар
қирқ кундан кўп келган қон одат
кунларига тўғри келмаса, у истиҳоза
қонидир.
2. Моликийлар ва шофеъийларга кўра,
нифоснинг энг узоқ муддати 60 кундир.
Жумҳур фуқаҳолар фикрича, нифос
қонидан покланган аёлнинг ғусл қилиши
вожибдир. Бу ижмоъ билан собит бўлган.
Сабаби бу ҳақида оят ҳам, ҳадис ҳам
келмаган.
Демак, ҳайзли аёга нима мумкин бўлмаса,
нифосли аёлга ҳам ўша ишлар ман
қилинган. Бунда беш вақт фарз намоз
соқит бўлади, Рамазон рўзасининг қазоси
тутилади. Шунингдек, Қуръон ўқилмайди,
жинсий алоқа қилинмайди. Шундан келиб
чиқиб айтиш мумкинки, нифосли аёл
билан жинсий алоқа қилиш ҳаромдир.
Бунда эр аёлининг киндик ва тизза
орасидан бошқа аъзоларини ушлаши
жоиздир. Аёл нифос қонидан покланиб,
ғусл қилгач, жинсий алоқа қилиш ҳам жоиз
бўлади. Нифос қонининг тугаши ҳар кимда
турли хил бўлиши мумкин. Унинг энг кўп
муддати 40 кундир. Валллоҳу аълам!
Просмотров: 3748 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Ёшингиз Неччида ??
Всего ответов: 375
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama