00:47
Алдагани бола яхшими?

Ёлғончилик жамият ҳаётини издан
чиқарувчи, келажак авлод тарбиясига
салбий таъсир кўрсатувчи иллатдир.
Маълумки, муқаддас динимиз Исломда
ёлғон гапиришдан қайтарилган. Жумладан,
ёлғончи алдашда давом этаверса, Аллоҳ
даргоҳида “каззоб” деб ёзиб қўйилиши
таъкидланган.
Шундай кишилар борки, улар ёши
катталар билан муомалада рост гапириб,
ўзлари билиб-билмай болаларни
алдайдилар. Сабаби болаларни алдашга
жуда енгил нарса деб қарайдилар. Аслида
катталарга ёлғон гапириш қандай гуноҳ
бўлса, болаларни алдаганда ҳам худди
шундай гуноҳ ёзилади. Расули акрам
соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада
бизларни огоҳлантирганлар.
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﺎﻣِﺮٍ ﺃَﻧَّﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﺩَﻋَﺘْﻨِﻲ ﺃُﻣِّﻲ ﻳَﻮْﻣًﺎ ﻭَﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻋِﺪٌ ﻓِﻲ ﺑَﻴْﺘِﻨَﺎ ﻓَﻘَﺎﻟَﺖْ: ﻫَﺎ ﺗَﻌَﺎﻝَ ﺃُﻋْﻄِﻴﻚَ
ﻓَﻘَﺎﻝَ ﻟَﻬَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : ﻭَﻣَﺎ ﺃَﺭَﺩْﺕِ ﺃَﻥْ
ﺗُﻌْﻄِﻴﻪِ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﺃُﻋْﻄِﻴﻪِ ﺗَﻤْﺮًﺍ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﻟَﻬَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺃَﻣَﺎ ﺇِﻧَّﻚِ ﻟَﻮْ ﻟَﻢْ ﺗُﻌْﻄِﻪِ ﺷَﻴْﺌًﺎ ﻛُﺘِﺒَﺖْ ﻋَﻠَﻴْﻚِ ﻛِﺬْﺑَﺔٌ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ
ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ ﻟِﻐَﻴْﺮِﻩِ .
Абдуллоҳ ибн Омирдан ривоят қилинади:
“Онам бир куни мени чақирдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
уйимизда ўтиргандилар. Онам: “Кел, сенга
манавини бераман!” дедилар. Шунда
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Унга беришни ирода қилмадинг-а?”
дедилар. “Мен унга хурмо бераман”,
дедилар онам. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам онамга қарата: “Агар унга
(хурмо) бермаганингда, сенга бир марта
алдаганлик (гуноҳи) ёзиларди”,
дедилар” (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти.
Ривоят санади ҳасан лиғойриҳий).
Ушбу ҳадисга кўра, кимда-ким болага
бирон нарса беришни ваъда қилиб, кейин
ваъдасининг устидан чиқмаса, ёлғончи
бўлади. Гуноҳларни ёзиб турувчи фаришта
унинг номаи аъмолига бир марта
алдаганлик гуноҳини битиб қўяди. Зеро,
ёш болага берилган ваъда катта одамга
берилган ваъда билан баробар. “Ёш бола-
ку, билиб ўтирибдими”, “эсидан чиқиб
кетади”, деган гаплар ўринсиз.
Ишга ё бирон жойга кетаётиб фарзандига
ваъда берган ота-оналар, уйга
қайтаётганларида берган ваъдалари
устидан чиқсинлар. Зеро, “сенга бир нарса
олиб келаман”, дея уйдан чиқиб кетган ота
ё она жигарбандининг олдига қуруқ қўл
билан қайтиб келиши унинг ёлғончи
эканига етарли далилдир. Агар бирон
нарса олиб беролмайдиган бўлса, ваъда
ҳам бермасин. Сўз бердими, гапида турсин!
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻋَﻦْ ﺭَﺳُﻮﻝِ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺃَﻧَّﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ ﻗَﺎﻝَ ﻟِﺼَﺒِﻲٍّ: ﺗَﻌَﺎﻝَ ﻫَﺎﻙَ ﺛُﻢَّ ﻟَﻢْ ﻳُﻌْﻄِﻪِ ﻓَﻬِﻲَ
ﻛِﺬْﺑَﺔٌ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ ﻟِﻐَﻴْﺮِﻩِ .
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Ким бирон-бир болага: “Кел,
(манавини) ол”, деса-ю, кейин унга (ҳеч
нарса) бермаса, бас, ўша ёлғондир” (Аҳмад
ривояти. Ривоят санади ҳасан
лиғойриҳий).
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Абдуллоҳ
ибн Муборак бу ривоятни “Зуҳд” китобида
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан мавқуф
тарзда нақл қилган.
Болаларни алдаш натижасида уларни
секин-аста ёлғончиликка ўргатиб
қўйилади. Қолаверса, ота-она фарзандини
алдайверса, боланинг уларга бўлган
ишончи сўнади. Бориб-бориб ота-она ўз
боласи наздида субутсиз, ишончсиз бир
одамга айланади.
Шариатда фақат маълум ҳолатлардагина
ёлғонга, яна сўзни ўз маъносидан буриб
қўллашга рухсат этилган. Бироқ ҳар
қандай ҳолатда кизб ишлатишга уриниш
нотўғри. Акс ҳолда банда ёлғон
ишлатишга ўрганса, кейин алдамаса
туролмайдиган, ёлғонсиз иш
битиролмайдиган бўлиб қолади. Бунинг
оқибатида у Аллоҳ наздида кўп
алдайдиган кимса сифатида ёзиб
қўйилади.
Ота-она фарзандига “тўғри юр”, “ёлғон
гапирма”, “бировнинг ҳаққидан қўрқ”, деб
насиҳат қилса-ю, аммо ўзи алдаса,
фарзанди кўз ўнгида бировларга ёлғон
гапирса, оғиздан чиқаётган ваъз-насиҳат
ҳавога кетади, унинг зиғирча ҳам фойдаси
бўлмайди. Сабаби бола қулоғи билан
эшитган гапга эмас, кўзи билан кўрганига
кўпроқ ишонади.
Баъзи ота-оналар фарзандлари
одобсизлигидан хуноб бўлиб, уларни тўғри
йўлга сололмаётганларидан шикоят
қиладилар. Аслида улар илгари
фарзандлари тарбиясига панжа ортидан
қараб, ҳатто ўзлари уларга алдашни,
сўкишни, бировнинг ҳақидан ҳазар
қилмасликни сингдириб борганлари
эсларидан чиқиб қолади. Вақт ўтганидан
кейин афсус чекишдан наф йўқ. Қийшиқ
ўсган дарахтни тўғрилаб бўлмайди. Унинг
тўғри ўсишига навдалик вақтидан эътибор
бериш керак. Бунда асосий боғбон ота-
онадир. Агар боғбон тўғри парвариш
қилса, дарахтлар соғлом бўлади. Демак,
фарзанд ростгўй ё алдоқчи бўлиб вояга
етишида ота-онанинг ўрни катта.
Зиёвуддин Раҳим тайёрлади
Манба: www.muxlis.uz
Просмотров: 2083 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytning yangi ko'rinishi yoqdimi ?
Всего ответов: 4
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama