00:58
Жинсий алоқа вақтида бола уйғониб қолса...

Савол: ассалому алайкум. Жинсий алоқа
пайтида фарзандим йиғлаб қолди. Шу пайт
аёлим фарзандимга қараса бўладими?
Бундай ҳолатда нима қилиш керак? Болани
эмизса бўладими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Жинсий алоқа
вақтида болани бошқа хонага олиб чиқиб
туриш афзал. Сабаби у бирон нарсани
кўриб англамагани билан қулоғи эшитади.
Шундан эҳтиёт бўлиш керак. Агар ногаҳ
кўриб қолса, унга таъсир қилиши мумкин.
Агар эр ва хотин жинсий яқинлик
қилганларидан кейин уларнинг эмизикли
боласи уйғониб қолиб, орада ғусл қилишга
фурсат бўлмаса, аёл ғусл қилгунича бола
қаттиқ йиғлаб қолиш хавфи бўлса,
кўкрагини яхшилаб ювиб боласини эмизса
бўлади. Бунда қўл, оғиз-бурун ва юз ҳам
ювиб олинади.
Жунуб аёлнинг фарзандини овитиши ёки
уни эмизиши мумкинлиги зарурат
юзасидандир. Ғусл қилгандан сўнг
боласини эмизиши афзал.
Эр ва хотин жинсий алоқа учун бола яхши
ва узоқроқ ухлайдиган вақтни ихтиёр
қилишлари лозим. Шунда ўзлари ҳам
ноқулай ҳолатга тушмайди, болалари ҳам
безовта бўлмайди. Валлоҳу аълам!
Просмотров: 6116 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 3.0/1
Eng ko'p o'qilganlar
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Qaysi bo'limlarni sevib mutolaa qilasiz ?
Всего ответов: 11
Saytga Kirish
Hisobot


Reklama