01:07
Сафардан кейин никоҳни янгилаш керакми?

Савол: ассалому алайкум, ҳурматли
домла. Сизга бир саволимиз бор эди: бир
дўстим ишлаш мақсадида бошқа юртга
кетган эди. Оиласини, яъни икки нафар
фарзанди ва аёлини ташлаб кетганди.
Энди бир йилдан ошиқ вақт ўтиб уйига
қайтиб келгач, яна янгидан никоҳ
ўқитишим керак экан деб ўйлаб юрибди.
Шу жоизми? Илтимос, батафсил жавоб
берсангиз!
Жавоб: ва алайкумус салом. Эр ва хотин
ўртасидаги никоҳ шартномаси жуда
мўътабар бўлиб, бу арзимас сабаблар
билан бузилавермайди. Чунончи, эр
сафарда 6 ой ёки йиллаб қолиб кетиши
орадаги никоҳга зиғирча ҳам таъсир
кўрсатмайди. Никоҳ фақат эрнинг талоқ
қилиши ёки баъзи ҳолларда қозининг
ҳукми билангина бекор қилиниши мумкин.
Аввало, оиласини ташлаб, ўзга юртларда
ойлаб, йиллаб қолиб кетиш мўмин киши
учун тўғри эмас. Шундай бўлган тақдирда,
эр ва хотин ўртасидаги никоҳ давом
этаверади, уни янгилаш шарт эмас.
Валлоҳу аълам!
Просмотров: 3113 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Ёшингиз Неччида ??
Всего ответов: 375
Saytga Kirish

Hisobot


Reklama