01:09 Оилали аёлга уйланган кишининг | |
Савол: ассалому алайкум, қори ака. Эри бор аёлга уйланган кишининг ҳукми қандай? Жавоб: ва алайкумус салом. Аллоҳ таоло шундай деган: “Қўлингизга мулк бўлиб тушганлардан бошқа эрли аёллар ҳам (ҳаром қилинди)” (Нисо сураси, 4-оят). Эри бор аёлга уйланиш ҳаром. Бу зинодир. Эри ўлган ва эридан ажралиб, ҳали иддаси тугамаган аёл ҳам эрли ҳисобланади. Хуллас, эри бор аёлга уйланиш вақтинчалик ҳаром. Агар унинг эри ўлса ёки эридан ажрашиб, иддаси тугаса, кейин унга уйланиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам! | |
|
| |
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot

Reklama