01:00 Ҳайз | |
“Ҳайз” сўзи луғатда “оқиш”, “сизиш” маъносини англатади. Шариатда эса балоғатга етган ва бола туғиш ёшидан ошмаган аёлнинг бачадонидан маълум кунларда келадиган қон ҳайздир. “Ҳайз кўриш” тилимизда “ой кўриш”, “ойбоши”, “одат” каби сўзлар билан ифодаланади. Исломда поклик масаласи муҳим саналгани боис ҳайз ва шу каби аёллар поклиги билан боғлиқ ишларга илоҳид диққат билан эътибор берилган. Қуръони карим оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида бу масалалар муфассал баён қилинган. Аёл фаржидан уч хил қон оқади: ҳайз қони, нифос қони ва истиҳоза қони. Илк бор ҳайз кўрган аёл Одамнинг жуфти Ҳавво онамиз эди. Ҳавво жаннатдан чиққач ҳайз кўра бошлаган. Жаннатда ҳайз кўрмас эди. Нима сабабдан деб сўралса, жаннатда ҳомиладор бўлиш ва туғиш каби нарсалар йўқ эди. Ҳайзнинг энг кам муддати уч кечаю уч кундуз (72 соат), кўпи ўн кун (240 соатдир). Уч кундан оз ва ўн кундан кўп келган қон ҳайз қони эмас, хасталик оқибатидир. Ҳайз ва поклик муддатининг узун ва қисқалиги тана тузилиши, соғлиқ, шароит, ейиладиган таомнинг танага таъсир қилишига боғлиқ. Одатда ҳайзнинг ранги қорамтир ва ҳиди ёқимсиз бўлиб, оғриқ билан келади. Ҳайз қонининг рангини бузилган овқатлар ўзгартиради. Яшил ранг қон ёши улғайиб қолган хотинларда келади. Ҳайз даврида маълум муддат ҳайз келмай қолиши мумкин. Шунингдек, ҳайз асл рангидан бошқа рангда келиши мумкин. Ҳайзли аёл бундан ҳолларда “ҳайзим тугади”, деган хаёлга бормаслиги зарур. Ҳайз тугаганда оқ рангли нарса келади. Ҳайзли аёл намоз ўқимайди, рўза тутмайди. Ҳайздан пок бўлгач, Рамазон рўзасининг қазосини тутади, намознинг қазосини ўқимайди. Шунингдек, ҳайзли аёл масжидга кириши, тавоф қилиши, Қуръон ўқиши, эри билан жинсий алоқа қилиши мумкин эмас. Ҳайзли аёлга Қуръон, тафсир, ҳадис ва фиқҳ китобларини ушлашга ҳам рухсат этилмайди. Ҳайзли аёл фарз, вожиб, суннат ёки бошқа нафл намозлардан биронтасини ўқиши мумкин эмас. Тиловат ва шукр саждаларини ҳам қила олмайди. Ҳайзли аёл оятларни тили билан такрорламаган ҳолда Қуръон эшитиши мумкин. Агар сажда оятини эшитса, унга сажда қилиш вожиб бўлмайди. Агар жунуб ҳолатида сажда оятини эшитса, хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, ғусл қилганидан кейин тиловат саждасини бажаради. Ҳайзнинг кўпидан кейин қони тўхтаган аёлга ғуслдан олдин яқинлик қилиш мумкин. Ҳайз қони тўхтаганидан кейин ғусл қилиш вожиб. Ҳанафий мазҳабига қўра, ҳайз муддатининг кўпи бўлган ўн кун ўтса ва қон тўхтаса, ғусл қилмасидан аввал жинсий алоқа қилиши мумкин. Шофеъий ва моликийлар ғусл қилгандан кейин алоқа қилиш кераклигини айтишган. Қиз бола ҳайз кўра бошласа, балоғатга етган бўлади. Идда ўтириш ҳам ҳайз билан белгиланади. Идда ўтирган аёл ҳайз кўрса, ҳомиласи йўқлигига ҳукм қилинади. Қон бачадондан жинсий аъзо ташқарисига чиқса, ҳайз бўлади. Жинсий аъзо ичида қолса, ҳайз эмас. manba: muxlis.uz | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama