00:34 Хулуъ ҳам талоқми? | |
Савол: Яқинда талоқнинг «хулуъ» деган хили борлигини эшитдим. Илтимос, шу ҳақда тўлароқ маълумот берсангиз. Жавоб: «Хулуъ» – талоқнинг бир тури. Бақара сурасининг 229-ояти мазмуни бундай: «Эй мусулмонлар! Агар эр- хотиннинг Аллоҳ таоло кўрсатган шаръий ҳудудга риоя этолмасликларидан хавфсирасангиз, хотиннинг эридан ажралиш учун эрига мол беришида ва эрнинг уни олишида гуноҳ йўқдир». Хотин эрига пул ёки мол бериб талоқ олиши, ўзини ундан халос қилиши гуноҳ эмас. Ислом динида биринчи хулуъ Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) замонларида содир бўлди. Имом Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қиладилар: Собит ибн Қайс Ансорийнинг хотинлари (Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин) Пайғамбаримизнинг (алайҳис салом) ҳузурларига келиб мурожаат қилди: «Ё Расулуллоҳ! Мен Собит ибн Қайсни на хулқда, на динида айбламайман. Аммо ношукрлик қилишни ёмон кўраман». Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ундан сўрадилар: «Унга боғини қайтариб берасанми?» Аёл: «Ҳа», деб жавоб бергач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Собит ибн Қайсга (розияллоҳу анҳу): «Боғни олгин-да, уни бир талоқ қўйгин», дедилар. Собит ибн Қайс у хотинга уйланганларида маҳрига хурмо боғини берган эдилар. Бу ўринда шуни билиш муҳим: аёлнинг талоқ учун ҳали олмаган маҳридан кечиши ё олган маҳрини эрига қайтариб бериши ўз хоҳиши билан бўлиши лозим. Нисо сурасининг 4-ояти мазмуни бундай: «Хотинларга маҳрларини розилик билан беринг. Агар улар маҳрларидан бирор нарсани ўзлари рози бўлиб сизга қайтарсалар, уни енг, бунда гуноҳ ва бало йўқ». Азоб ёки қийноқ таъсирида хотини маҳридан кечган эр хурсанд бўлмасин. Аллоҳ таоло эътиборида бу хотиннинг ҳуқуқлари эрнинг зиммасидан тушмайди. У эр икки бор – хотинига зулм қилиб, азоблагани учун бир ҳисоб берса, хотинининг ҳақини егани учун яна бир ҳисоб беради. Manba: muxlis.uz | |
|
Sayt Menyusi
Bo'limlar
Teglar
Eng ko'p o'qilganlar
Материалов за текущий период нет.
Homiladorlik Taqvimi
Saytdan izlash
So'rovnoma
Saytga Kirish
Hisobot
Reklama